Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси — IFFHS XXI асрда миллий чемпионатларда энг кўп гол киритган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, ҳамюртларимиз Анвар Бердиев ва Зафар Холмуродов 71 ва 83-ўринларни эгалладилар. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар берди.
Статистикани тузишда ХХ асрда киритилган голлар ҳам кўрсатиб ўтилган, лекин футболчилар эгаллаган ўринлар фақатгина XXI асрда киритилган голлар сони бўйича тақсимланган.






