АсосийJamiyat

Самарқандда шамол уй томини учириб кетди

'Самарқандда шамол уй томини учириб кетди'ning rasmi

2022 йил 16 январь куни соат 03:22да Самарқанд шаҳар “Гагарин” кўчасида жойлашган 36-уйнинг том ёпмасини бир қисми эсган кучли шамол сабаб кўтарилиб пастга тушган. Бу ҳақда Самарқанд ИИБ хабар берди. 

Хабарда айтилишича, содир бўлган ҳолат натижасида жабрланганлар йўқ.  

Маълумот учун: вилоят Гидрометеорология хизматининг маълумотига кўра, 2022 йил 16 январ куни соат 03:17 ларда Самарқанд шаҳрида 15 м/с тезликда шамол эсган.

Содир бўлган ҳолат сабаб самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқароларга кучли шамол вақтида хавфсизликка риоя этиш бўйича тавсиялар берди:

  • яшаш жойларда эшик деразалар, чердак ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
  • электр ва газ воситаларини ўчириш;
  • кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
  • кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчаларидаги ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкам қилиб ҳаракацизлантириш;
  • шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, метро бекатлари, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа ер ости ҳимоя иншоотларига яшириниш;
  • очиқ майдонда юрган ҳолларда пастликлар, чуқурликлар ва барча хавфсиз ерларга ётган ҳолда ҳимояланиш;
  • бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари, ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;
  • электр ва газ жиҳозлари текширилгандан сўнг фойдаланиш талаб этилади.

    Бошқа янгиликлар