Бугун ва эртага Европа яшил майдонларида ички чемпионат ўйинларининг навбатдаги тур баҳслари бўлиб ўтади.
Икки кун давомида мухлислар жуда қизиқарли ўйинлар гувоҳи бўлиши мумкин. Айниқса, Италия ва Англияда марказий беллашувлар бўлиб ўтади.
Хусусан, АПЛда "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Ҳэм"ни қабул қилади. Пешқадам "Ман Сити" эса меҳмонда "Саутҳэмптон" билан куч синашади. Марказий беллашув эса якшанба куни Лондонда ўтказилади. "Челси" унда "Тоттенҳэм" билан ўзаро ҳисоб-китоб қилади.
Италия ҳам марказий ўйин бўлиб ўтади. "Милан" бу сафар ўз майдонида "Ювентус"ни қабул қилади. Элдор Шомуродов тўп сураётан "Рома" эса меҳмонда "Эмполи"га қарши ўйнайди.
АПЛ, 23-тур
22 январь
20:00. “Манчестер Юнайтед” – “Вест Ҳэм”
22:30. “Саутҳэмптон” – “Манчестер Сити”
23 январь
19:00. “Кристал Пэлас” – “Ливерпуль”
21:30. “Челси” – “Тоттенҳэм”
А Серия, 22 январь
00:45. "Лацио" - "Аталанта"
23 январь
22:00. "Эмполи" - "Рома"
00:45. "Милан" - "Ювентус"
Ла Лига
22 январь
00:45. "Атлетико" - "Валенсия"






