АсосийJamiyat

Президентга энг кўп мурожаатлар Навоий вилояти тиббиёт ходимлари томонидан йўлланди

'Президентга энг кўп мурожаатлар Навоий вилояти тиббиёт ходимлари томонидан йўлланди'ning rasmi

ССВ берган маълумотга кўра, Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига йўлланган жами мурожаатлар сони 14 516 тага етди.

 Шундан асосий қисми тиббиёт ходимларига тегишли.  

Жумладан:

48 фоизи —  соҳа ривожига қаратилган таклифлар,

27 фоизи — мурожаатлар,

 25 фоизи — индивидуал масалалардан иборат.  

Хусусан, мурожаатларнинг:  

5 623 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,

847 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,  

453 таси санитария-эпидемиология хизмати,

409 таси тез тиббий ёрдам хизмати,

276 таси олий тиббий таълим,

149 таси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш,  

 149 таси фармацевтика йўналишига дахлдор масалалардир.

Ҳудудлар кесимида:

Навоий вилоятидан —  1281 та,

Наманган вилоятидан — 1264 та,

Тошкент шаҳридан — 1 257 та, яъни энг кўп мурожаатлар йўлланган.

Йўналишлар бўйича мурожаатларнинг ҳал этилиши кўрсаткичлари қуйидагича:

  •  юридик —70 фоиз,  
  • ўрта махсус тиббий таълим — 67 фоиз,
  •  оналик ва болаликни муҳофаза қилиш — 65 фоиз,  
  •  қолган йўналишлар бўйича — 62 фоиздан 13 фоизгача.

 

Шунингдек, айни пайтда ижро жараёнидаги масалаларнинг 88 фоизи бирламчи тиббий ёрдам ва тез тиббий ёрдам йўналишларига оид.  

 

    Бошқа янгиликлар