АсосийJamiyat

Бугун Тошкентнинг қатор туманларида газ ўчирилади

'Бугун Тошкентнинг қатор туманларида газ ўчирилади'ning rasmi

Бугун, 31 январь куни соат 9:00 дан 18:00 гача Тошкент вилояти, Зангиота туманида, Тошкент шаҳар, Сергели туманида ҳамда Бектемир ва Миробод туманлари кесишмасидаги Баратхўжа, Қўйлиқ овул, Бадахшон кўчаларидаги аҳоли хонадонларида ҳамда улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент айланаси бўйлаб қурилаётган метро йўналишига тўғри келиб қолган, Хонабод кўчасидаги юқори босим Д - 720 мм ер ости газ қувурининг йўналишини ўзгартириш ҳамда монтаж ишлари тугатилганлиги муносабати билан ҳаракатдаги газ қувурини кесиш ва улаш ишлари режалаштирилмоқда.

"Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ қайта тикланади",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар