Юсупов Алишер Исмаилович "Насаф" футбол клуби директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов хабар қилди.
Маълум қилинишича, Алишер Юсупов ҳозирга қадар Шўртан газ-кимё мажмуаси тижорат департаментида меҳнат фаолиятини олиб борган.
Шу пайтгача клуб директори сифатида фаолият олиб борган Сергей Кучеренко «Насаф» футбол клуби бош директорининг биринчи ўринбосари, спорт директори вазифасида фаолиятини давом эттиради.






