Туркманистон Демократик партиясининг душанба куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари тўққизинчи қурултойида сайловда Туркманистон президентлигига номзод, амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли, Бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов номзодини илгари сурди. Бу ҳақда “Риа” хабар бермоқда.
"Бугун Туркманистон жамоат ташкилотлари марказида Туркманистон демократик партиясининг навбатдан ташқари IX қурултойи бўлиб ўтди. Унда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Сердар Гурбангулевич Бердимуҳамедов Туркманистон президенлиги учун ўз номзоди илгари сурилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, қурултой иштирокчилари Бердимуҳамедовнинг нутқини тинглаб, унинг Туркманистон президентлигига номзодини қўллаб-қувватлагани қайд этилган. Туркманистон Марказий сайлов комиссияси қарорига кўра, душанба куни мамлакатда муддатидан олдин президентлик сайлови бўйича сайлов кампаниясининг биринчи босқичи — номзодларни кўрсатиш бошланди.






