1

Агробанкда ақлли Smart Office очилди. Бу Ўзбекистонда ўзига ўзи хизмат қилувчи биринчи молиявий шохобча ҳисобланади (Фото)

ИҚТИСОДИЁТ 13.05.2022, 15:05
Агробанкда ақлли Smart Office очилди. Бу Ўзбекистонда ўзига ўзи хизмат қилувчи биринчи молиявий шохобча ҳисобланади (Фото)

Замонавий қиёфа, замонавий хизматлар - Агробанк смарт-офисидан бошланади. Ҳа, адашмадингиз. Эндиликда аҳоли ва бизнес вакиллари, шунчаки банк хизматларидан фойдаланмоқчи бўлган фуқароларимиз ҳам Агробанкнинг ақлли "Smart Office" хизматларидан ўзига қулай вақтда фойдаланишлари мумкин.  

Smart Office - ақлли шахобча бўлиб, банк ходимлари иштирокисиз 24/7 режимида фаолият юритади. Мазкур шахобчада барча турдаги банк операциялари автоматлаштирилган ҳолда хизмат кўрсатади.

Ақлли шахобчага картомат, автоматлаштирилган депозит машина (АДМ), video-teller машинаси (VTM), банкомат, инфокиоска, Ресепшн-Робот ҳамда Touchscrean (сенсорли экран) қурилмалари жойлаштирилган.  

Офисга киришингиз билан сизни “Ресепшн-Робот” кутиб олади. Мижозларни қизиқтирган саволларига жавоб беради. Банкда кўрсатилаётган барча хизмат турлари, ўтказилаётган акциялар ҳамда янгиликлардан хабардор этади. Кўрсатилаётган хизматлардан фойдаланиш имкониятлари ва қурилмалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида батафсил тушунчалар беради. Мижозлар ўзининг веб саҳифаларига кириб маълумотларини (ушбу роботнинг экранида пайдо бўлади) олиш имконига эга бўлади. Робот VIP мижозларни танийди.  

Картомат қурилмаси орқали мижозлар банкка ташриф буюрмаган ҳолда HUMO ва Visa пластик карталарини олиш ёки яроқлилик муддати ўтган ёки носоз бўлиб қолган ҳамда йўқолган шу турдаги пластик карталарни қайта олиш имкониятини беради.

Автоматлаштирилган депозит машинаси (АДМ) юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга банкка ташриф буюрмасдан онлайн тарзда ҳисоб рақамларига инкассация қилиш, нақд миллий валюта орқали барча турдаги пластик карталарни тўлдириш ва Агробанк томонидан расмийлаштирилган кредитга ҳисобланган фоизларни нақд миллий валютада тўлаш имконини беради.

Video-teller машинаси (VTM) қўшимча экран ҳамда видеомаслаҳат ускуналари билан жиҳозланган, мазкур қурилма орқали мижозлар барча турдаги банк операцияларини амалга ошириши мумкин. Жумладан;

- нақд хорижий ва миллий валюта орқали банк пластик карталарини тўлдириш; - хорижий пул ўтказмалар қабул қилиш ва ўтказиш; - омонат расмийлаштириш, ҳисоб рақамларини очиш ва уни тўлдириш; 

- жисмоний шахсларга кредит расмийлаштириш ҳамда бериш; 

- my.agrobank.uz сайтида мавжуд барча хизмат турларидан фойдаланиш; 

- ушбу банкоматдан фойдаланган ҳолда “Call-Centre” да бириктирилган ходим билан мижозларга тушунчалар бериш хизматлари бажарилади.

Банкомат қурилмаси (6683 русумли) - Узкарт тўлов тизимига уланган бўлиб, ушбу банкомат орқали: 

- нақд миллий валюта олиш; - пластик картани нақд миллий валютада тўлдириш; 

- нақд хорижий валютани нақд миллий валютага айирбошлаш; 

- нақд хорижий валюта орқали сўм пластик картани тўлдириш; 

- сўм пластик карта орқали нақд хорижий валюта сотиб олиш мумкин.

Энг эътиборлиси, мазкур банкомат ёрдамида пластик карта иштирокисиз, махсус код орқали нақд пул ечиб олиш имкони мавжуд. Бунинг учун смартфонингиз "Агробанк" мобил иловасига уланган бўлиши керак. Бундан ташқари ушбу қурилма орқали тўловларни (телефон, интернет провайдерлар, коммунал тўловлар ва бошқа...) амалга ошириш мумкин. Бу хизматлар ҳозирча фақат Агробанкда мавжуд.

Банкомат қурилмаси (5800 русумли) Хумо тўлов тизимига уланган бўлиб, ушбу банкомат орқали: 

- нақд миллий валюта олиш; 

- пластик картани нақд миллий валютада тўлдириш мумкин.

Инфокиоска қурилмаси орқали мижозлар нақд миллий валютада ёки сўм пластик карта орқали коммунал, пайнет амалиётларини бажариш ҳамда кредит сўндириш хизматларидан фойдаланади.

Touchscrean (сенсорли экран) қурилмаси  орқали интернет банкинг хизматидан фодаланиш имконияти яратилган.  

"Smart Office"лар ҳар бир вилоят ҳамда туман марказларида қурилиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1