АсосийИқтисодиёт

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди

 “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ  тизимида KPMG халқаро компанияси билан ҳамк...

 “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ  тизимида KPMG халқаро компанияси билан ҳамкорликда банкни 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда бугун,  4 июль куни “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган стратегияси: ташаббуслар ва кутилмалар” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.  

Маълум қилинишича, банкнинг янги Стратегиясида келгуси 3 йилдаги истиқболли вазифалар ва асосий мақсадлар белгилаб олинди. Хусусан, 2026 йилгача банк активлари 43,5 фоизга оширилиб, бугунги 27 трлн. сўмдан 62 трлн.сўмга, капитал бўйича 3,2 трлн. сўмдан 7,1 трлн. сўмга етказилиши кўзда тутилмоқда. 

Мижозларга энг қулай ҳамда фойдали шартларда маҳсулотларнинг тақдим этилиши натижасида, банкнинг кредит портфели 25 трлн.сўмга ёки 1,2 баробарга оширилиб, 46,8 трлн. сўмга ва депозитлар ҳажми 12,2 трлн. сўмга ёки 1,3 баробарга оширилиб, 21,6 трлн.сўмга етказилади. 
Кичик бизнес вакиллари бўлган мижозлар сонини 115 мингтагача ошириб, бозорнинг 17,7 фоизини ҳамда чакана бизнес мижозлари сонини 2,5 млн.тагача ошириб, бозорнинг 16,7 фоизини эгаллаш белгилаб олинган. 

Мижозларнинг 75 фоизини онлайнга ўтказиб, уларни фаол мобиль илова ва интернет-банкинг фойдаланувчиларига айлантириш режалаштирилган. 

Анжуманда банкни 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегиясида кўзда тутилган мақсадларга эришиш учун 250 дан ортиқ ташаббуслар ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Бунда, 27 та ташаббус ахборот технологияларини ривожлантиришга, 48 таси Инсон капиталини ривожлантиришга ҳамда 83 таси Бизнесни ривожлантиришга қаратилган. 

Шундан 39 та ташаббус кичик бизнес йўналишида,  44 таси эса чакана бизнес йўналишида амалга оширилади. 
“Бизнеснги ривожлантириш банки” АТБ келгусида янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва экспортни таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни молиялаштиришда фаол иштирок этади. Шунингдек, замонавий банк хизматларини тақдим қилиш орқали молия бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга интилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Иқтисодиёт 04.07.2024 11:15

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 июлда амалда бўладиган қиймати...

    'Шакар, цемент ва буғдой нархи тушди'ning rasmi

    Иқтисодиёт 01.07.2024 15:45

    Шакар, цемент ва буғдой нархи тушди

    Ўтган ҳафта давомида, яъни 24 – 30 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржа...

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Иқтисодиёт 01.07.2024 11:21

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 июлда амалда бўладиган қиймати...

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Иқтисодиёт 28.06.2024 11:07

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 июлда амалда бўладиган қиймати...

    'Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет олтинчи кун пастлади'ning rasmi

    Иқтисодиёт 27.06.2024 11:11

    Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет олтинчи кун пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 июнда амалда бўладиган қиймат...