Ўтган ҳафта давомида, яъни 24 – 30 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 898,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 67,9% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 72,9% биржа савдоларига, қолган 27,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 113,2 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:
Шакар
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 10 505,0 тонна шакар қўйилди ва унинг 7 532,0 тоннаси, яъни 71,7% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 179 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 881,1 минг сўмдан 12 864,7 минг сўмгача пасайган.
Цемент
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 118 392,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 23,7 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 574,5 минг сўмдан 570,5 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 68 та харидор иштирок этди.
Буғдой
Биржа савдоларида 13 849,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 10 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 770,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 005,4 минг сўмдан 2 889,7 минг сўмгача пасайди.