1

Қорақалпоғистонда авто ўргатувчи ушланди

ЖИНОЯТ 16.05.2022, 10:05
Қорақалпоғистонда авто ўргатувчи ушланди

Қорақалпоғистон республикаси, Беруний туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган авто ўргатувчи уста ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар бермоқда. Қайд этилишича, ДХХнинг Беруний тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. 

 Унда, “Б.А.” МЧЖ ўргатувчи устаси  фуқаро З.Н.га ва унинг 3 нафар танишларига авто ўқув жараёнларига умуман қатнаштирмасдан, имтиҳонлардан танишлари орқали ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 800 АҚШ доллари ва 16 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1