Ортиқча вазнни йўқотиш учун тутган парҳезлар кор қилмаяпдими? Биз сизга бу борада ёрдам берамиз. Биз турли парҳез турларини билганимиз билан, унинг ўзига яраша сирлари бор. “Avitsenna.uz” сайти ана шу сирлар ҳақида маълумот берди.
Биринчи сир: Нонушта
Эрталабки нонуштада воз кечиш тўгрими? Парҳезшунослар саҳарликтаомни истеъмол қилиш- қилмаслик борасида кўп тортишган. Бу баҳслардан бир ҳақиқат туғилган: яхши нонушта қилган одам кун бўйи кўпроқ овқат ер экан. хўш унд анима қилиш керак? Нонушта пайтида ортиқча еб юборманг. Эрталабки нонуштага бир бўлак нон билан творог тановвул қилсангиз етади. Озиш учун кун бўйи қанча калория истеъмол қилганингиз муҳим, қачонлиги эмас.
Иккинчи сир: Сабзавотлар
Сабзавот, сабзавот, сабзавот ва яна сабзавот: шу тўгрими? Сабзавотдан бошқасига рўйхушлик бермаслик – энг нотўгри тактика! Чунки ўсимликларни истеъмол қилганингиздан 2 соат ўтгандан сўнг, организмда оч қолиш ҳисси уйғонади. Оқсилга бой маҳсулотлар (сут, гўшт, балиқ) эса қоринни 4 соатгача тўқ тутади. Бундан ташқари оқсил органисм учун фойдали ва ниҳоятда зарур. Шунинг учун ёғсиз гўшт ёки сут, курка ҳамда товуқ гўшти ёки творог истеъмол қилишни канда қилманг.
Учинчи сир: Ичимликлар
Парҳез қилаётган одам қандай суюқлик ичаётганига ҳам эътиборли бўлиши керак. Масалан, 1 сткан апелсин шарбатига 120 ккал бор. Шундай экан, лимонад ва мевали шарбатли сувлар ўрнига кўпроқ оддий ёки газсиз сувлар ичган маъқул.
Тўртинчи сир: Олма
Олма ёрдамида озмоқчи бўлсангиз, оч қоласиз. Ширин олмалар эса қонда инсулин ва қанд миқдорини оширади. Сўнг уларни кескин тушиб кетиши оқибатида қорин таталаб кетади. Яхшиси, сиз олма ўрнига оқсилга бой ёгурт ёки барра бодиринг еганингиз маъқул.
Бешинчи сир: Тарози
«Мени бир ўлчангчи!» озаётган одам тарозига чиқаётганда пайдо бўладиган рақамларни илҳак кутади. Аввалига улар камайган бўлса, кейинчалик тарози стрелкаси бир нуқтада узоқ туриб қолади. Чунки организм бу вақтда парҳезга кўникаётган бўлади. Хўш унда нима қилиш керак? Овқатланиш ритмини бузмаган ҳолда, жисмоний юкламаларни кўпайтиринг: сузинг, рақс тушинг, югуринг. Ҳадеб тарозига чиқавермангда, сантиметрни олиб, бўкса ва белингизни ўлчанг. Натижа айнан шу аъзоларда билинади.
Олтинчи сир: Камроқ енг!
«Биринчисига нима есам экан?» деган нарса сизга йод бўлиши керак. Агар биринчисига суюқ овқат ичсам, иккинчисига камроқ овқат ейман, деб ўйлийсизми? Бу нотўгри. Суюқ овқат жуда тез ҳасм бўлгани учун, меъдани тўқ тутмайди. Шўрвани ўрнига суюқ овқат енг, қанчалик қуюқ овқат есангиз, узоқроқ муддат оч қолмайсиз. Натижада кўп овқат емайсиз.
Еттинчи сир: Уйқу
Уйқучилар ортиқча ёғдан бошқаларга нисбатан тезроқ ҳалос бўлишади. Аммо озиш вақтида ҳаммадагидек кечади. Кам ухлайдиганларда эса мушак массаси қисқаради. Бунинг учун нима қилиш керак? Тунда уйқу учун ажратиладиган энг идеал вақт 7-8 соат. Одам ухлаганда ҳам энергия сарфлайди, аниқроғи ҳар соат учун 70 ккал.