АсосийДунё

Ҳиндистон бош вазири фуқароларга мурожаат қилди

Сиёсатчи мамлакат бўлажак террорчилик ҳужумига кескин жавоб қайтаришини билдирди.

'Ҳиндистон бош вазири фуқароларга мурожаат қилди'ning rasmi

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди қўшни Покистон билан тўрт кунлик ҳарбий тўқнашувдан сўнг 12 май куни халққа мурожаат билан чиқди. Унда сиёсатчи мамлакат бўлажак террорчилик ҳужумига кескин жавоб қайтаришини айтди. Бу ҳақда “BBC” маълум қилди.

“Бу уруш даври эмас, аммо бу террор даври ҳам эмас. Агар Ҳиндистонга қарши навбатдаги теракт амалга оширилса, кескин жавоб берилади,” дейди Моди 12 май кунги нутқида.

Ўзи нима бўлган эди?

Бу икки томон шиддатли ўққа тутиш ва ҳаво ҳужумлари бошланганидан бери биринчи оммавий чиқиш бўлди. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар 22 апрель куни Кашмирнинг Паҳалгам ҳудудида юз берган террорчилик ҳужуми сабаб кескинлашди.

Ҳужум ортидаги талафот

Ҳужум оқибатида 26 киши ҳалок бўлди. Қуролли шахслар маҳаллий аҳоли ва сайёҳларга қарата ўт очди. Ҳиндистон Покистонни бу ҳужумни қўллаб-қувватлашда айблади. Покистон мазкур даъвони рад этиб, текширув ўтказишни талаб қилди.

Ҳиндистон сув оқимини тўхтатиб қўйди

Ҳиндистон Покистон билан 1960 йилдаги Ҳинд сувлар тўғрисидаги шартномани тўхтатиб, чегара бўйлаб сув оқимини тўхтатиб қўйди. Покистон бу уруш очишга тенг эканини билдирди. Мамлакат Ҳиндистон билан дипломатик ва савдо алоқаларини чеклади, ҳаво майдонини ёпди ва савдо алоқаларини тўхтатди.

Чегара бўйлаб кичик қуролли тўқнашувлар ва ракета синовлари кўпайди. Покистон қисқа масофали Fatah ракетасини синовдан ўтказди, Ҳиндистон эса хавфсизлик машғулотларини кучайтирди Халқаро ҳамжамият, жумладан Қўшма Штатлар, томонларни зиддиятни эскалация қилмасликка чақириб, дипломатик каналларни тиклашга чақирганди.

Уруш қандай тўхтади?

Ҳиндистон ва Покистон 10 май куни соат 17:00 дан бошлаб қуруқликда, ҳавода ва денгизда барча отишмалар ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олди. Бир неча соат ўтгач, Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир иттифоқдош ҳудуди раҳбари Умар Абдулла Жамму ва Кашмирнинг ёзги пойтахти Сринагар шаҳри яқинида портлаш овозлари ва Ҳиндистон ҳаво мудофааси ишлари ҳақида хабар берди. 

“АҚШ воситачилигида ушбу икки ядро қуролига эга қўшнилар ўртасида келишилган ўт очишни тўхтатиш тартиби ҳозирча сақланиб қолган”, — деб ёзмоқда BBC.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.