АсосийЖамият

Президентнинг Хоразмга ташрифи якунланди

Давлат раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

'Президентнинг Хоразмга ташрифи якунланди'ning rasmi

Президентhttps://president.uz/uz/lists/view/8108 Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида барпо этилган Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди.

Мажмуа Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги – KOICAнинг 9 миллион долларлик грант маблағлари ҳисобидан қурилган. Замонавий касблар учун зарур жиҳозлар, симулацион  ускуналар келтириб ўрнатилган. Бу ерда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, пайвандчилик, юк кўтариш машинистлиги, электрон ва маиший техника таъмири, мебелсозлик, сартарошлик ва косметология, мобилография ҳамда меҳмонхона хизмати каби 10 та талаб юқори мутахассислик ўргатилади.

Бунинг учун қарийб 2 гектар ҳудудда замонавий ўқув бинолари, амалий машғулот хоналари, 64 ўринли ётоқхона ва бошқа ёрдамчи иншоотлар қурилган. Муассаса йилига 300 нафар тингловчини 6 ойлик касбий тайёргарлик курсларида ўқитиш имкониятига эга.

Президент ўқув-машғулот хоналарини кириб кўрди. Меҳмонхона йўналишида сабоқ олаётган ёшлар билан самимий суҳбатлашди.

- Урганч аэропортини Инчон аэропорти билан шерикликда дунё даражасига олиб чиқамиз. Катта туризм марказлари, меҳмонхоналар қураяпмиз. Энди хорижий туристлар кўп келиши учун хизмат ҳам халқаро даражада бўлиши керак. Улар тарихимиз, табиатимиз учун келади, сервис яхши бўлса, хурсанд бўлиб кетади. Бунда кўп нарса хизмат кўрсатувчиларнинг муомаласи, этикаси, савиясига боғлиқ. Шунинг учун бу имкониятдан фойдаланиб, касбни яхши ўрганинг. Келгусида ўзингиз ҳам тадбиркор бўлишга ҳаракат қилинг, - деди Шавкат Мирзиёев.

Марказда Миграция агентлиги ҳамда Кореянинг Hyundai ва Германиянинг SBH West билан ҳамкорликда электромобилларга хизмат кўрсатиш ихтисослиги ҳам йўлга қўйилган. Бу эса ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос кадрлар етиштириш имконини беради.

Халқаро ҳамкорлик кенг йўлга қўйилган. Жорий йил январь ойида марказнинг бошқарув ходимлари Корея Республикасида 2 ҳафталик ўқув курсларини тамомлаб қайтган. Айни пайтда эса ушбу мамлакатда 20 нафардан зиёд ўқитувчи ва мураббийлар малака оширмоқда.

Давлатимиз раҳбари малакали касбий тайёргарлик саноатлаштириш, умуман, давлат ривожининг асоси эканини таъкидлади. Амалиёт ускуналаридан самарали фойдаланиш, дарс сменаларини оқилона ташкил этиб, кўпроқ ёшларни ўқитиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президентимиз Хоразмга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳарорат 37 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:39

    Бугун ҳарорат 37 даражагача кўтарилади

    3 май кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 02.05.2025 21:55

    Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди

    “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлар айрим маҳсулотларни сотиб олганда 1%даги кешбек ўрнига, 12% ҚҚС суммасини қайтариб олади.

    'Юридик кадрларнинг кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартиби белгиланди'ning rasmi

    Жамият 02.05.2025 21:37

    'Украинага қарши урушда қатнашаётган мингдан ортиқ ўзбекистонликнинг рўйхати эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 02.05.2025 20:55

    Украинага қарши урушда қатнашаётган мингдан ортиқ ўзбекистонликнинг рўйхати эълон қилинди

    Ўзбекистон ТИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга муносабат билдирди.

    'Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 40 даражага яқинлашади'ning rasmi

    Жамият 02.05.2025 20:19

    Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 40 даражага яқинлашади

    "Ўзгидромет" республика бўйлаб 3-5 май кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 02.05.2025 16:10

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.