Германия шимолида жойлашган Тиммендорфер-Штранд (Шлезвиг-Голштейн) коммунасидаги порт ҳудудида портлаш содир бўлди, кўплаб одамлар жароҳат олган. Германиянинг Hamburger Morgenpost газетаси шу ҳақда хабар қилган.
Ҳозирда воқеа жойида полиция, ўт ўчириш ва қутқарув хизматлари ишламоқда. Газетага ҳуқуқ-тартибот идоралари берган маълумотларга кўра, “портлаш содир бўлган, натижада кўплаб одамлар жароҳат олган”. Воқеа Тошкент вақти билан тахминан соат 16:30 да содир бўлган. Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Абдуллоҳ Саййид