Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик идоралари раҳбарлари маҳаллий вақт билан 16:00 да ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. Бу ҳақида Қирғизистон Давлат хавфсизлик қўмитаси маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 сентябрь куни қирғиз-тожик чегарасида отишма содир бўлди.
Айни пайтда ҳам Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда, томонлар бир-бирини провокацияда айбламоқда.
Айни пайтда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгаши йғилишида иштирок этаётган Қирғизистон президенти Садир Жапаров бир муддат ўз ўрнини тарк этган ва қафтиб келган.
Қирғизистон Жўқорғи Кенеши спикери Талант Мамитовнинг маълум қилишича, Садир Жапаров Самарқанддан қайтади ва соат 17:00 да чегарадаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади.