1

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида 80 млрд 40 млн сўмдан ортиқ маблағлар истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди

ЖАМИЯТ 22.09.2022, 17:50
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида 80 млрд 40 млн сўмдан ортиқ маблағлар истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди

Бугун АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги вакиллари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.  Унда darakchi.uz мухбири ҳам иштирок этди. 


2019 йил 11 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилди.
       Мазкур Фармонда Агентлик олдига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш, аҳолининг истеъмолчилик билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, истеъмолчиларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик ва истеъмолчилик маданиятини такомиллаштириш ва бошқа шу каби вазифалар белгилаб берилди.
       Агентлик томонидан 2020-2021 йиллар ва 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
      Истеъмолчиларнинг муаммоларини ҳал қилиш: 
        Истеъмолчилар ўз ҳуқуқлари бузилиши юзасидан Агентликка 63 663 (2020й- 21 427та, 2021й-26249та, 2022-15987та) та шикоят билан мурожаат қилган. Келиб тушган мурожаатларнинг 48,3 фоизи уй-жой коммунал, транспорт хизматлари, 26,4 фоизи савдо ва умумий овқатланиш, 14,7 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 10,6 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келади. 
        Агентлик томонидан ўтган давр мобайнида мурожаатлар ҳамда ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра истеъмолчиларга етказилган 192,8 млрд. сўм миқдоридаги зарар  қайта ҳисоб-қитоб қилинди.
      Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида 
        Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ўтган 3 йил мбоайнида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида 30 729 та мурожатлар келиб тушган бўлиб, улар мурожаатларни кўриб чиқилиши натижасига кўра 80 млрд 40 млн 672 минг сўмга яқин маблағлар истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди. Мисол учун, жорий йилнинг ўтган давр мобайнида истеъмолчилар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун қурувчи ёки қурилиш-пудрат ташкилотларидан томонидан қурилаётган кўп квартирали уйлардан хонадон сотиб олиш тўғрисида келишилган шартноманинг муҳим шартлари бузилиши (белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши) бўйича 441 та мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра, 290 та истеъмолчиларга 1 526,7 млн. сўм пул маблағи қайтариб берилиши таъминланди. 22 та истеъмолчиларни қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини судларда ҳимоя қилишни кўзлаб 420,0 млн.сўмга даъво аризалари киритилди, қолган 129 та мурожаатчиларнинг ўзаро 2 462,0 млн.сўмга тузилган шартнома шартларини ўрганиш орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аломатларига аниқлик киритилмоқда.

Шунингдек, ўтган давр мобайнида айрим сабабларга кўра авичипта ҳамда билетлардан фойдалана олмаган истеъмолчиларнинг авиачипта пулини қайтариб олишдаги муаммолари бўйича 581 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, (154 таси маҳаллий ва хорижий авиакомпанияларнинг чипталарига, 470 236 таси жамоат транспорти (автобус, метро ва темир йўл хизматлари) чипта ва жетонларига қолган, 680 таси хусусий йўловчи ташиш транспорти тўғри келади.) мазкур мурожаатларни кўриб чиқилиши натижасига кўра, 154 нафар фуқарога 316,1 млн.сўмлик авиачипталарнинг пуллари, қолган 241 нафар фуқарога 56,7 млн.сўмлик билет пуллари қайтариб берилиши таъминланди.
        Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Агентликнинг ишонч телефони, электрон почта ҳамда веб-сайти орқали жорий йилнинг ўтган даври давомида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида шартнома шартларининг муҳим шартлари, белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажармаётганлиги ва бошқа ҳолатлар бўйича 6039 та мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъул ташкилотлар билан кўриб чиқилиб, қонуний чоралар кўрилиб келинмоқда.
      Истеъмол товарлари назорат хариди ва маҳсулотлар экспертизасини ташкил қилиш
        Агентлик томонидан инсон ҳаёти, саломатлиги, мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни аниқлаш, шунингдек уларнинг ишлаб чиқарувчиси (ижрочиси) тўғрисидаги маълумотларни истеъмолчиларга етказиш мақсадида, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида товарлар ва хизматларнинг назорат хариди амалга оширилиб, уларда 369 номдаги (ун, қолипли нон, шакар, идишдаги ичимлик суви, қуюлтирилган сут, колбаса маҳсулоти, сариёғ, гўштли консерва, пишлоқ, ёғ-мой маҳсулотлари, цемент, кўмир, арматура, пахта ёғи, томатли кетчуп, лед лампалар, электро кабеллар ва бошқ.) маҳсулотлар бўйича ўтказилган экспертиза натижасида 85 номдаги маҳсулот норматив-техник ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланган. Агентлик томонидан тақдим этилган лаборатория натижалари асосида сертификатловчи ваколатли органлар томонидан номувофиқ деб топилган маҳсулотларни сертификатларини бекор қилиш, қайта расмийлаштириш ва тегишли тартибда маъмурий чоралар кўриш бўйича ишлар амалга оширилиб, ишлаб чиқаришдаги муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилган. 
        Истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатларни таҳлили натижасида тизимли ўрганишларни ташкил этиш йўлга қўйилган. 
        Ундан ташқари, бозорларнинг фаолияти, белгиланган савдо қоидаларининг бажарилиши, фойдаланишдаги мавжуд тарозиларнинг сертификатлари мавжудлиги юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганишлар ташкил этилди. Республика миқёсидаги 192 та деҳқон бозорларида 34 та ҳолатда қонунчилик талаблари бузилиши аломатлари билан ҳудудий тузилмалар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сон низом талаблари асосида иш қўзғатилиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилган. Натижада истеъмолчилар томонидан маҳсулотларни деҳқон бозорларида харид қилиш маҳсулот оғирлиги бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган муаммолар бартараф этилди.

Ижтимоий ва молиявий хизматлар, алоқа хизматлари соҳаси.
        Агентликка ижтимоий, молия ва алоқа хизматлари соҳаси бўйича келиб тушган жами мурожаатлар 2020 йилда жами мурожаатларнинг 12 фоизини ташкил қилган бўлса, 2021 йилда 15 % ва 2022 йилда 17 фоизга тўғри келган.
        Мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда жорий йилда банкоматлар орқали истеъмолчиларга банк хизматларини кўрсатиш ҳолати юзасидан ўрганиш ва таҳлил ўтказилди (бу май ойига тўғри келади).
        Республиканинг 127  та ҳудудида тижорат банклари томонидан жойлаштирилган 1003 та банкомат бўйича ўтказилган кузатувларда, уларнинг 103 тасида банк номи, ишонч телефон рақами ва тўлов тизими ҳақидаги маълумот йўқлиги аниқланган.
        2 та ҳолатда 24/7 туну-кун ишловчи шаҳобчаси ёпиқлиги, 52 та банкоматлар носоз ҳолатда ва ишламаётганлиги, 107 та банкоматда нақд пул йўқлиги қайд этилган. Ёки, 50 та банкоматнинг ахборот хавфсизлиги таъминламаган ҳолда видеокузатув тизимлари ёрдамида банкоматлар билан ишлаш жараёнларии назоратга олинмаганлиги ҳамда 52 тасининг жойлашган ҳолати қониқарсизлиги кузатилган.
        Ўрганиш натижалари бўйича ахборотлар ва таклифлар юқори идораларга киритилган. Марказий банк билан ҳамкорликда Банкоматларнинг талаб даражасида мунтазам ишлаб туришини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1