1

IMO: Янги мессенжернинг афзаллик ва камчиликлари

HI-TECH 24.08.2016, 16:33
Теглар: Телефон
IMO: Янги мессенжернинг афзаллик ва камчиликлари

Imo – ҳозирда матнли, овозли ва видео хабарлар учун энг кенг тарқалган дастурлардан бири. Аксарият интернет фойдаланувчиларининг фикрича, мазкур бепул мулоқот хизмати оммабоп Скайп дастуридан ҳам қулайроқдир.

Imo`нинг  абонентлари базаси бир неча юз миллион фаол фойдаланувчини ташкил этади. 

Imo`дан мобил гаджетлар ва компьютерлар орқали ҳам фойдаланиш мумкин. Бир фойдаланувчи бир неча гаджетда рўйхатдан ўтиши мумкин. Контактлар эса шахсий кабинетга кирган заҳотиёқ автоматик равишда кўриниб туради.

Қандай рўйхатдан ўтиш мумкин?

Imo`да рўйхатдан ўтиш жуда осон. Шунчаки, дастурни юклаб олиш ва унинг меньюсига кириш керак. Шундан сўнг тизимнинг ўзи янги фойдаланувчини дастурда рўй бераётган ўзгаришлардан бохабар қилиб туради. 

Imo`дан фойдаланиш бўйича тавсиялар:

Агар сизнинг қурилмангиз Android платформасида ишласа, Google Play`га киринг ва у ердан Imo дастурини топинг. Шундан сўнг “Ўрнатиш” тугмасини босинг ва дасутрга қурилма хотирасидаги маълумотлардан фойдаланишини тасдиқланг. 

Ўз телефон рақамингизни кўрсатинг. Кейинчалик у сизнинг аккаунтингизга уланади ва мулоқотни айнан шу рақамингиз орқали амалга оширасиз. 
 
3.Е-mail манзилингизни кўрсатинг.

4 махсус тасдиқ кодини олинг.

5 Фойдаланувчи менюсига киринг ва бепул мулоқотга киришинг.

Афзалликлари:

•  Матнли хабарлар тез етиб келадива жўнатилади;
•  Мантиқан тўғри ва қулай тарзда ишланган интерфейс, фойдаланувчини мураккаб асосий ва қўшимча мнеюлар билан қийнамайди, бу эса янги фойдаланувчиларга адашиб қолмаслик имконини беради;
•  Одатий овозли ва видео хабарларни биргина қўл ҳаракати ёрдамида амалга ошириш имкони. Бунда аксарият фойдаланувчилар видеоалоқанинг WhatsApp мессенжерига нисбатан анча сифатли эканлигини таъкидламоқда.
•  Imo Android ва iOS тизимда ишловчи гаджетларда бирдек қулай. Афсуски, дастурнинг  Windows учун тўлиқ талқини ҳали яратилмаган. 
•  Кўп миқдордаги бепул стикерлар таклиф этилади;
•  Махсус пакет протоколи жорий қилинганлиги ҳисобига Imo ёрдамида турли форматдаги йирик ҳажмдаги файлларни юбориш имкони мавжуд.
• Контакт-варақдан бир неча фойдаланувчига бир вақтнинг ўзида бир хил хабар юбориш имкони бор;
•  Танишларингизга жўнатилаётган хабарлар телефон хотирасида эмас, мулоқот хизматининг марказий серверида сақланади. Бу эса турли гаджетларда орқали хизмат туридан фойдаланганда эски хабарларни тезда топиш имконини беради. Шунингдек, мазкур афзаллик ёзишмалар хавфсизлигини ҳам таъминлайди;
•  Мулоқот мобайнида зудлик билан фото ва видео тасвир яратиш ва уни шу вақтнинг ўзидаёқ тармоққа жойлаш мумкин;
•  Imo интернет-трафикни сезиларли даражада тежайди. Бу эса мегабайт сотиб олувчи фойдаланувчиларга манзур бўлмоқда. 
•  Унча кучли бўлмаган мобил қурилмаларда ҳам ишлайверади;
•  Дастур мутлақо текин эканлиги ва унда бирорта ҳам реклама йўқлигини ҳам эътироф этиш зарур.

Камчиликлари
Дастурнинг барча афзалликларидан танишларингиз ҳам мазкур дасутрга уланган тақдирдагина фойдаланиш мумкин. Бирор танишингиз мазкур тизимда рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини билиш жуда оддий. Бунинг учун суҳбатдошингизнинг телефон рақамини териб, қидирув тугмсини боссангиз, бўлди. Шунинг учун мазкур тармоққа қанча танишларингиз уланганини текшириб олиш зарар қилмайди.

Фойдали тавсия 
Хориж сафарларида интернет учун сарфланадиган пулни тежаймиз

Хорижий давлатлдарга борганимизда интернетдан фойдаланиш учун биз одатда маҳаллий Sim-карталардан харид қиламиз. Траффик пакети қанчадир миқдордаги гигабайтлар билан чекланади. Бирор бир сайтдан фойдаланаётганда ортиқча мегабайт кетиб қолмаслиги учун қуйидаги тавсияга риоя қилинг. Android тизимида ишловчи гаджетлар менюсида «Маълумотлар узатиш» бўлими бор. Ундан “Мобиль интернетдан фойдаланиш чеклаш” пунктини топинг ва белгиланг. Ана энди, ортиқча мегабайт ишлатишдан қўрқмасангиз ҳам бўлади. Модем керакли лимитга етганидан сўнг ортиқча маълумот узатмайди.

Шарҳлар

Ўзбекистон 8 ой ичида хориждан 236 624 дона мобил телефон импорт қилган

26.09.2021, 15:43

Ўзбекистон 8 ой ичида хориждан 236 624 дона мобил телефон импорт қилган.Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.Унга кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон хориждан...
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига 290 мобил телефон тўғри келмоқда

23.09.2021, 11:26

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига 290 мобил телефон тўғри келмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.Унга кўра, 2021 йилнинг январь-август ҳолатига 100 та уй хўжалигига...
2021 йил Ўзбекистон қарийб 94 миллион долларга тенг телефон импорт қилган

26.08.2021, 16:16

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 94,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1,4 млн. дона мобил телефонлар импорт қилган. Телефон...
Қўқон шаҳрида уяли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

04.11.2020, 11:16

Қўқон шаҳри. 2020 йилнинг 12 октябрь куни фуқаро Р.Ш. таниши Ғ.А.нинг ишончига кириб, нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung А30” русумли уяли телефон аппаратидан фойдаланиб сўнг қайтариб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1