АсосийСиёсат

6 та туман ҳокими фаолияти қатъий танқид остига олинди

6 нафар ҳокимнинг лавозимга лойиқлигини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

'6 та туман ҳокими фаолияти қатъий танқид остига олинди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев айрим туман ҳокимлари тадбиркорлар муаммосини ҳал қилиш ўрнига масъулиятдан четлашгани ва ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилмагани учун 6 нафар ҳокимнинг лавозимга лойиқлигини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Йиғилишда тадбиркорлик инфратузилмаси учун ажратилган маблағлар тўлиқ ўзлаштирилмагани, айрим ҳудудларда эса лойиҳалар умуман бошланмагани кескин танқид қилинди. Ҳокимларга берилган ресурслардан самарали фойдаланмаслик, муаммоларни республика даражасига олиб чиқиб, ўзини оқлаш ҳолатлари алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, тегишли вилоят ҳокимларига ўз ҳудудидаги “аравасини торта олмаётган” туман раҳбарлари бўйича тезкор хулоса чиқариш ва бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича аниқ чоралар кўриш топширилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чирчиқда безорилик қилган гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:01

    Чирчиқда безорилик қилган гуруҳ қўлга олинди

    Уларнинг ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Шавкат Мирзиёев Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш масаласини кўриб чиқди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 02:25

    Шавкат Мирзиёев Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш масаласини кўриб чиқди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедовнинг Туркия билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботини тинглади.

    'Тошкентда туну кун ишлайдиган туристик кўчалар сони ортмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 23.04.2026 14:43

    Тошкентда туну кун ишлайдиган туристик кўчалар сони ортмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги гастрономик туризм кўчаси фаолияти билан танишиб, соҳани янада ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.

    '“Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади'ning rasmi

    Сиёсат 23.04.2026 07:42

    “Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

    'Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 23.04.2026 02:26

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунига етди.

    'Президент: Орол ҳавзасида сув танқислиги 2040 йилга бориб икки баробарга ошиши мумкин'ning rasmi

    Сиёсат 22.04.2026 14:36

    Президент: Орол ҳавзасида сув танқислиги 2040 йилга бориб икки баробарга ошиши мумкин

    Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида минтақада сув муаммоси кескинлашиб бораётганини айтди.