1

Ўзбекистонлик талабалар “Аватар” фильмидан илҳомланиб улкан робот яратди

HI-TECH 20.10.2022, 19:36
Ўзбекистонлик талабалар “Аватар” фильмидан илҳомланиб улкан робот яратди

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Ўзбекистонда  "InnoWeek.Uz-2022" ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

Ҳафталик доирасида навбатдаги ихтиро тақдим этилди.

 Оғир юкларни кўтариш учун яратилган улкан Аватар робот "InnoWeek.Uz-2022» инновацион ғоялар ҳафталиги доираси намойиш этилмоқда. Улкан робот ўзбекистонлик талабалар томонидан яратилди. У ҳақда Хушнуд Меҳмонов маълумот берди. 
- Биз бу роботни" Аватар" кинофильмидан илҳомланиб яратдик. Сиз кўриб турган робот прототип. Унга устозларимиз ҳомийлик қилдилар. Унга инвесторлар топилса, ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз. Ундан ҳарбий соҳада, қурилишда оғир юкларни кўтаришда фойдаланса бўлади. Роботни ичига одам кириб, уни бошқаради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1