ТДТга аъзо давлатларнинг тегишли ташкилотлари ўртасида рақамли инсон ресурслари тизимлари тўғрисида англашув меморандуми имзоланди

СИЁСАТ 12.11.2022, 11:23
ТДТга аъзо давлатларнинг тегишли ташкилотлари ўртасида рақамли инсон ресурслари тизимлари тўғрисида англашув меморандуми имзоланди

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг тегишли ташкилотлари ўртасида рақамли инсон ресурслари тизимлари тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

Меморандум Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси президенти Салим Атай, Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги раиси Дархан Жазикбаев, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хизмати ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ишлари давлат агентлиги ва Қирғизистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ж.Абдрахманов номидаги Давлат бошқаруви академияси номидан Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муса Джаманбаев,  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмурадов ўртасида имзоланди.

Иштирокчи давлатлардаги ташкилотлар Меморандум билан инсон ресурсларини ривожлантириш ҳамда интеграциялашган рақамли тизимлар орқали истеъдодларни бошқариш жараёнларини ташкил этишда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни мақсад қилган.

Шунингдек, ҳамкорлик келишувида интеграциялашган рақамли тизим орқали давлат хизматчиларининг малака ва тажрибаларини орттириш, самарадорлик ва инклюзивликни қўллаб-қувватлаш, соҳага оид қўшма дастурларни амалга ошириш, тизим орқали турли онлайн учрашувларни ташкил этиш белгиланди. 

Ҳужжатда кўрсатилган вазифаларни самарали амалга ошириш учун мувофиқлаштирувчи ходимларни белгилаш назарда тутилди.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1