Сал аввал Тошкентда чақирув бўйича воқеа жойига етиб борган ИИБ ходими ўлдирилгани хабар қилинган эди. Айрим ОАВларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида вафот этган профилактика инспектори Н.Бобомуротов ҳақида асосланмаган хабарлар тарқалмоқда. Жумладан, марҳум профилактика инспектори гўёки бир аёл билан автомашинасида гаплашиб ўтирган вақтида, аёлнинг турмуш ўртоғи келиб қолиб, рашк оқибатида қотиллик содир этган. Мазкур хабарлар юзасидан пойтахт ИИББ матбуот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, бу каби маълумотлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ. Жиноятни ўрганиш жараёнида аниқланишича, марҳум профилактика инспектори жабрланувчи аёлнинг чақирувга асосан воқеа жойига борган. Аёл ўзининг шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи ўлдириш билан қўрқитаётганлигини ва унга чора кўришни сўраган.
Профилактика инспектори хабарни расмийлаштириш мақсадида жабрланувчини ўз автомашинасида маҳалла идорасида жойлашган таянч пунктга олиб келганда, ортидан шахсий транспортида етиб келган Б.З. профилактика инспекторига ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан ҳужум қилиб, жонига қасд қилган. Бу вақтда аёл қочишга улгурган. Профилактика инспектори ўз ҳаётини қурбон қилиш эвазига аёлнинг ҳаётини сақлаб қолган.
Баён этилган ҳолат тегишли видеотасвирларда ва гувоҳларнинг кўрсатмаларида акс этган.
"Шу ўринда таъкидлаш жоизки, гумонланувчининг яқинлари ёки учинчи шахслар томонидан воқеа тафсилотларига турли талқин берилиши мумкин ва бу маълумотлар албатта текширилиб қонуний баҳо берилади.
Тергов якунланмагунга қадар жамоатчилик ва ОАВдан турли тахмин ва миш-мишлардан иборат шахсларни шаъни ва қадр-қимматини камситилишига олиб келадиган ахборотни тарқатмасликларини сўраймиз", - дейилади Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарида.
04.02.2023, 10:15
Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақида видео хабарлар тарқалмоқда.Мазкур видео тарқалидан сўнг, болаларнинг яқинлари деб айтилган аудио ҳам тарқалди.Ҳолат бўйича ИИВ ўрганиш натижаларини...01.02.2023, 09:52
Тоўкентда "Captiva" ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2023 йил 1 февраль куни соат 08:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КХАЙ...17.01.2023, 12:04
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 20 ёшли йигитнинг вафот этгани юзасидан хабар тарқалди.Маълум қилинишича, 12 январь куни...13.01.2023, 09:20
Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...