1

Instagram автоматик тарзда ҳақоратларни блокка туширишни ўрганди

HI-TECH 13.09.2016, 15:57
Теглар: Instagram
Instagram автоматик тарзда ҳақоратларни блокка туширишни ўрганди

Instagram’да қўпол ва ҳақоратли изоҳлардан қочиш осон бўлди. Визуал ижтимоий тармоқ танланган сўзлар бўйича изоҳларни модерация қилиш учун янги функцияни тақдим этди. У Android ва iOS 9.3 ва ундан юқори талқиндаги ускуналарда ўрнатилган Instagram иловаси учун қўл келади.

Исталмаган изоҳларни фильтрлаш учун Instagram мобиль иловаси орқали ўз профилингизга ўтасиз, сўнгра ўнг юқори бурчакдаги “олтиликни” ва “Параметрлар”ни босасиз. “Комментарии” нуқтасини топасиз. Унда одатий ҳақоратли сўзларни ўз ичига олган изоҳларни яшириш тугмасини босса ҳам бўлади. Бироқ бундай рўйхат фақат инглиз тилида мавжуд. 

Янги функция онлайн сурбетлик билан курашиш имконини беради.

Шарҳлар

Хоразмда “Instagram”даги расмларни ўчириш учун 5 000 доллар сўраган шахс ушланди

12.10.2021, 12:36

Хоразмда “Instagram”даги расмларни ўчириш учун 5 000 доллар сўраган шахс ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.Ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Б. С.нинг номига очилган...
​НИГОРАНИНГ ПАРДОЗСИЗ СУРАТИГА ФОЛЛОВЕРЛАР МУНОСАБАТ БИЛДИРИШДИ (ФОТО)

12.07.2017, 20:56

Ойбек ва Нигора жуфтлигининг навбатдаги суратлари фолловерларнинг муҳокамасига сабаб бўлди.Instagram тармоғига жойланган ушбу суратга Нигора аввалгиларидан фарқли ўлароқ пардозсиз ҳолда тушган.Фолловерларнинг аксарияти унинг табиий гўзаллиги...
​ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА INSTAGRAM`ДА 1 МИЛЛИОН КУЗАТУВЧИЛАРГА ЭГА БЎЛДИ

10.07.2017, 16:18

Актриса Зарина Низомиддинова Instagram ижтимоий тармоғидаги кузатувчилари сони 1 миллион нафарга етди. Актриса айни пайтда “Саодат” сериалининг иккинчи фаслида суратга тушмоқда. Маълумот учун, ўзбек шоу-бизнеси...
Жонли эфирдаги ўлим: опа-сингил мудҳиш ЙТҲда ҳалок бўлди (Видео)

30.06.2017, 16:38

Ижтимоий тармоқларда Украинанинг Харьков шаҳри яқинида 29 июнь куни опа-сингил иштирокида содир бўлган ЙТҲ акс этган видео пайдо бўлди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Автофалокатда ҳалок...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1