1

Тумовга чалинмаслик учун 10 тавсия

САЛОМАТЛИК 16.09.2016, 11:27
Теглар: Саломатлик
Тумовга чалинмаслик учун 10 тавсия

1.  Қўлларингизни ювинг! 
Бу қоида ҳаммага маълум. Қўлингизни ювишнинг иложи бўлмаса, албатта нам салфетка билан бўлса-да артинг. Вируслар ташқи муҳитда бир неча соат ёки кун яшаши мумкинлигини унутманг.

2.  Кўпроқ сайр қилинг!
Хонани тез-тез шамоллатиб туринг. Кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказишга ҳаракат қилинг. Хона ҳавоси ўзгартирилмаса, ундаги микроблар миқдори ошиб бораверади. Уй иссиқлиги — касалликдан муҳофаза, дегани эмас. Иссиқ хонада бурун шиллиқ пардалари қуруқлашади ва организмга вирус тушиши осонлашади.

3.  Эрталабки бадантарбия
Эрталаб албатта фаол ҳаракатлар қилинг ва чуқур-чуқур нафас олинг. Нафас олиш натижасида қонга кислород тушиши осонлашади ва модда алмашинуви яхшиланади. Организмнинг вирусларга қаршилик  кўрсатишини кўчайтиради. 

4. Сигарета тутунидан нафас олманг!
Болалар ҳам сигарета тутунидан нафас олишларига йўл қўйманг. Бундай тутун бурун шиллиқ пардаларини қуритиб, организмдан вирусларни ҳайдаб чиқаришга ёрдам берадиган нафас йўлларидаги митти тукчалар ҳаракатини тўхтатади.  

5.  Ҳордиқ 
Кунига ҳеч бўлмаганда ярим соатга ўзингизга дам беринг, ўзингиз учун ёқимли иш билан шуғулланинг. Ижобий ҳиссиётлар натижасида организмимизни вируслардан муҳофаза қилувчи иммун тизими фаоллашади. 

6.  Атрофингиздагиларни унутманг!
Йўталганда ёки аксирганда оғзингизни рўмолча билан бекитинг. Бироз шамоллаган бўлсангиз ҳам, махсус дока ниқоб тақиб юришни канда қилманг. Бу каби инфекцион касалликлар ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Йўталганда ёки аксирганда вирус 10 метр узоқликка ҳам етиб бориши мумкин.

7.  Кўпроқ суюқлик ичинг!
Организмни токсинлардан тозалаш учун кунига 2 литр суюқлик ичиш лозим. Суюқлик танани намлик билан таъминлайди ва соғайишга ҳалал бераётган токсинларни ҳайдайди. 

8.  Витаминлар қабул қилинг!
Куз ва баҳор мавсумида витаминлар қабул қилиш билан биргаликда, мева-сабзавотлардан кўпроқ енг. Қизил, сариқ рангли сабзавот ва мевалар вирусларнинг душмани бўлган С витаминига бой. 

9.  Ҳаммом 
Буғли ҳаммомда 80 даражали ҳароратда шамоллаш вируслари нобуд бўлади.

10.  Қатиқ ичинг!
Кунига бир стакан қатиқ ичинг. Бу шамоллаш касалликларига чалиниш хавфини 25 фоизга камайтиради. Қатиқ таркибидаги фойдали бактериялар инфекцияларга қарши курашувчи моддаларни ишлаб чиқаради.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1