Индонезия суди болаларнинг йўтал сиропидан нобуд бўлганлиги бўйича даъво ишини кўриб чиқди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ўтган йилдан бери Индонезияда 200 га яқин бола ўткир буйрак жароҳати туфайли вафот этди ва расмийлар сиропга асосланган парацетамол дори-дармонларида мавжуд бўлган иккита таркибий қисм, этилен гликол ва диетелен гликол касаллик билан боғлиқлигини айтди.
Индонезия суди давлат идоралари ва фармацевтика фирмаларига қарши даъво аризасини кўриб чиқа бошлади ва йўтал сиропи туфайли вафот этган индонезиялик болаларнинг оилалари зарарни қоплашни талаб қилишди.
Йигирма бешта оила соғлиқни сақлаш ва молия вазирликлари, дори воситаларини тартибга солувчи орган ва камида саккизта дори компаниясини судга беришмоқда. Оилаларнинг адвокати Аван Пуряди уларнинг ҳар бири 3,4 миллиард рупия (224 570,67 доллар) миқдорида товон пули талаб қилишини айтди.
Индонезия пойтахти Жакартадаги судда бўлган 36 ёшли Солиҳанинг айтишича, унинг 3 ёшли қизига сиропли дори истеъмол қилганидан кейин ўткир буйрак жароҳати ташхиси қўйилган ва бир неча кундан кейин вафот этган. У ҳукуматнинг жавобгарликка тортилишини исташини айтди.
“Агар қизим заҳарли моддаларни истеъмол қилмаганида, балки шу ерда бўлармиди”, деди у овози туйғудан бузилиб. "Умид қиламанки, барча манфаатдор томонлар вафот этган ва ҳали ҳам касал бўлган болаларнинг аҳволи учун жавобгардир".
Молия вазирлиги ва даъво аризасида кўрсатилган бешта фармацевтика компанияси вакиллари изоҳ бериш сўровларига жавоб беришмаган, соғлиқни сақлаш вазирлиги эса изоҳ беришдан бош тортган.
Расмийлар бир нечта йўталга қарши сиропларини тақиқлаб қўйди ва маҳсулотларида хавфли ингредиентлар бўлган бир нечта фармацевтика компанияларига қарши суд ишларини бошлади.