Буюк Британияда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтди.
Парламент ва ҳукумат лейбористлар партияси қўлига ўтди. Партия ғалаба учун зарур бўлган 326 та ўринни қўлга киритди. Эгзит-поллар партия 400 тадан кўпроқ ўринни эгаллаб, 1997 йилги Тони Блэр натижасига қарийб яқинлашишини прогноз қилишмоқда.
Кир Стармер Британиянинг навбатдаги бош вазири бўлади.
Бош вазир Риши Сунак бошчилигидаги консерваторлар партияси партия тарихидаги энг ёмон натижани кўрсатиб, оғир мағлубиятга учради.
Консерваторлар 14 йилдан бери мамлакат ҳукуматини бошқариб келаётган эди.