АсосийDunyo

Эронда президент сайловининг иккинчи тури бошланди

'Эронда президент сайловининг иккинчи тури бошланди'ning rasmi

Эронда президент сайловининг иккинчи тури бошланди. Бугун, 5 июлда мамлакатдаги сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08:00 да очилди.

Сайлов натижаси барча овозлар ҳисоблаб бўлингач, 6 июлда — куннинг биринчи ярмида маълум бўлади.

Президент лавозими учун собиқ соғлиқни сақлаш вазири Масъуд Пизишкиён (69 ёш) ва Эрон етакчисининг Миллий хавфсизлик бўйича олий кенгашдаги вакили, консерватор Саид Жалилий (58 ёш) курашмоқда.

28 июнь куни ўтказилган сайловнинг биринчи турида Пизишкиён 44 фоиз, Жалилий 40 фоиз овоз тўплаганди. Ғалаба қозониш учун сайловчиларнинг 50 фоиз овозини тўплаш керак.

Пизишкиён чет эл сармояларини жалб этиш, Ғарб билан мулоқот, ҳамкорликдаги Ядровий битим сармояларини жалб этиш, аёллар ва майда миллатлар ҳуқуқларини кенгайтириш тарафдори. У аёллар ҳуқуқларини кенгайтиришга ваъда берди, ҳукуматнинг ҳижобни мажбурий кийиш борасидаги позициясини танқид қилди.

    Бошқа янгиликлар