АсосийDunyo

Францияда парламент сайлари натижаларидан сўнг намойишлар бошланиб кетди

'Францияда парламент сайлари натижаларидан сўнг намойишлар бошланиб кетди'ning rasmi

Франция бўйлаб сўнгги парламент сайловлари натижаларидан кейин намойишлар бўлиб ўтди.

Полиция маълумотларига кўра, Париждаги Республика майдонига 8 минг киши тўпланган. Le Figaro нашрининг ёзишича, юзлаб одамлар полицияни провокация қилишга уринган. Улар кўчада нарсаларни ёқиб, салют отишди. Пойтахтда қўлга олинганлар бор, полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.

Ренндаги келишилмаган митингда 25 киши ҳибсга олинган. Намойишчилар шаҳарнинг Цент-Анн майдонида фашизмга қарши шиорларни ҳайқиргани айтилади. Шаҳарда ҳам кўздан ёш оқизувчи газ ишлатилган. Лионда намойишчилар ҳуқуқ-тартибот идоралари билан тўқнаш келишди.

Францияда парламент сайловларининг иккинчи босқичи натижаларига кўра, “Янги халқ фронти” сўл партиялар коалицияси ғалаба қозонди. Иккинчи ўринда президент Эммануел Макроннинг “Биргаликда” коалицияси. Учинчиси, Марин Ле Пеннинг ўнг қанот Миллий ралли партияси бўлиб, у сайловнинг биринчи босқичида етакчилик қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар