АсосийJinoyat

Автомобилни маст ҳолда ҳайдаб қочган фуқаро қўлга олинди

Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ИИБга И.Фозилов кўчасида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат этиб, унинг А.Темур кўчасида жойлашган кафе олдида қаровсиз қолдирилган «ВАЗ-21011» русумли автомашинасини номаълум шахс ҳайдаб олиб қочиб кетганлигини маълум қилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати. 

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “ВАЗ-21011”ни шу туманнинг Мевазор кўчасида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган фуқаро маст ҳолда ҳайдаб кетганлиги аниқланган ва ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар