1

Бола чизган расмлар нимадан далолат беради?

СУҒДИЁНА 24.09.2016, 10:13
Теглар: Аёл, Она, Ота, Ота-она, Оила, Бола, Она ва бола
Бола чизган расмлар нимадан далолат беради?

Психологлар фикрича расм бола кайфиятини ва руҳий кечинмаларини ошкор қилади. Унинг турли ҳолатларда ўзини қандай тутиши, ўзига ишончи паст ёки баландлигини аниқлашни истасангиз, унинг чизган расмларига аҳамият беринг. Бунинг учун сизга А4 форматли оқ қоғоз, оддий қора қалам, ўчирғич керак бўлади. Фарзандингиздан ёмғир остидаги одамни чизиб беришини илтимос қилинг. Ёмғир мавзуси стресс ҳолатига ишора бўлиб, руҳиятни чуқурроқ очиб беради.

КИМ НИМА ЧИЗАДИ?

Бола 3 ёшга киргач расмларида аниқ бир шакл ва чизиқларни чиза бошлайди. Уч ёшли бола одамни чизишда думалоқсифат шакллардан фойдаланади. Беш ёшга кирган кичик рассом эса одам расмида унинг оёқ-қўллари, боши ва оғзини чизишга ҳаракат қилади. Олти ёшли бола эса расмдаги қаҳрамонга бурун, бармоқларни ҳам чизади. Етти ёшли болалар эса расм чизганда қаҳрамонга бўйин, соч ва қаҳрамонга кийим ҳам чиза бошлашади.

РАСМНИ “ЎҚИШ”

Расмдаги кишининг жуссаси жуда кичиклиги, боланинг ўзига нисбатан ишончи пастлигидан дарак беради. У ота-онаси тарафидан қўллаб қувватлашга муҳтож.

Соябон, капишон ёки бошқа муҳофаза қилувчи кийим – бола ўзини атрофдаги баъзи ҳодисалардан муҳофаза қилишни исташи ва стресс ҳолатларда саросимага тушиб қолмаслигидан далолат.

Оғир, қора булутлар – охирги пайт бола ҳаётида баъзи бир салбий ўзгаришлар содир бўлганидан дарак беради.

Камалак, қуёш – бола ҳаётида содир бўлган муаммоларнинг ечилишига умид боғлаганини билдиради.

Ёмғирдан қочаётган киши – муаммолардан қочиб чиқиб кетиш истагига дарак.

Аниқ ва узлуксиз йўналишда чизиқлар – бола қийинчиликларга енгиб ўтишга ва мантиқ билан иш тутишга ҳаракат қилади.

Расм ўчирғич ёрдамида кўп бора ўчирилиб чизилганлиги боланинг кайфияти йўқлигидан дарак беради.

Қўллар – фаоллик ва киришимлиликни билдиради. Қучоқ очиб турган қўллар – очиқ кўнгиллик, орқага яширинган – ўз ҳолатидан кўнгли тўлмаслик, ичга яширинган гинани билдиради.

Оёқлар – турғунлик, суянчиқ рамзи.

Чизилган қаҳрамоннинг оғзи очиқлиги боланинг ичидаги ғазабдан дарак, тишлар ҳам гина-кудратга ишора қилади. Бу боланинг ўзини ҳимоя қилишга йўналтирилган ғазаб ҳам бўлиши мумкин.

Қулоқ – бола мулоқотга очиқ. Жуда ҳам катта қулоқлар хушёрликдан дарак беради.

РАНГЛАР

Сариқ ранг – ижобий ҳис-туйғулар, қизиқувчанлик ва келажакка яхшилик билан боқиш. Бу рангни ижод табиатли болалар яхши кўришади. Улар саранжомликни ёқтиришмайди, ҳамда кўп ҳолларда қарор қабул қилишда иккиланиш одатлари ҳам бор.

Қизил ранг – ирода, кутилмаган ҳаракатлар қилувчи, фаол, ҳамда шу билан бирга қизиққонликдан дарак беради. Бундай болалар фаол ўйинлар ўйнаши лозим, янгиликларга очиқ, аммо гапга камдакн-кам қулоқ солади.

Яшил ранг – вазмин, эркин, тиришқоқ, қайсар, ҳаловат истагини билдиради. Она меҳрини соғинган болаларнинг расмларида яшил рангларни кўриш мумкин. Одатда бундай болалар жуда ювош, ички ҳиссиётларини кўрсатмайдилар. Ҳамда кичик ўзгаришларни ҳам ёқтирмайдилар.

Бинафша ранг – тасаввур, ички сезгирлик, ҳиссиётли. Бу рангни танлаган болаларда артистлик маҳорати билан бирга ортиқча ҳис-туйғуларга берилиш одати ҳам бор. Ота-онанинг енгил даккисини ҳам унга қаттиқ таъсир қилади.

Қора ранг – норозилик, тушкунликни билдиради. Бола бу рангни танлаши билан атрофдаги ҳосидаларни ўзгариш истагида эканлигини кўрсатади.

  • Расмда қўшимча майда расмчаларнинг кўп бўлса, билингки, бола кўпроқ эътиборга муҳтож.
  • Жуда юмшоқ чизиқлар эса боланинг табиати юмшоқлигини билдирса, қалин чизилган чизиқлар эса боланинг иродаси кучли эканлигидан дарак беради.

Кўриб турганингиздек, бола чизган расм нафақат оддий расм, балки бир маънода унинг ички оламини кўрсатиб турувчи ойна ҳамдир. 

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1