Нима егингиз келаётганига қараб ўзингизга ташхис қўйинг!

САЛОМАТЛИК 03.10.2016, 09:43
Теглар: Маҳсулот, Саломатлик, Касаллик
 Нима егингиз келаётганига қараб ўзингизга ташхис қўйинг!

Мавсумга кўра, овқат борасида ҳам истак-хоҳишлар ўзгаради. Кишининг баъзан ширинлик егиси келса, баъзан кўнгли аччиққина зиравор тусаб қолади. Аслида бу истакларнинг ҳаммасини организмда содир бўлаётган ўзгаришлар хабарчиси, дейиш мумкин.

Ширинликхўрлар

«Ширинлик егим келаяпти» дейдиганлардан бўлсангиз, сўнгги пайтларда оғир жисмоний меҳнат туфайли асабларингизни чарчатиб қўйган кўринасиз. Организмдаги глюкоза стресс гормони — адреналин ишлаб чиқаришда фаол иштирок этади. Шу сабаб асабийлашганда ва оғир ақлий меҳнат билан шуғулланганда организмдаги қанд моддаси тез сарфланиб кетади. Натижада ширинлик истеъмол қилиш истаги туғилади. Йўқотилган қанд миқдорини катта торт бўлаги билан эмас, ширин чой ёки шоколад билан тўлдириш мумкин.

«Шўртаккина бодринг егим келаяпти»

Одатда бундай десангиз, атрофдагилар «тинчликми?», дея маъноли қараш қилишади. Аммо танадаги эски шамоллашлар қўзғалганда ёки янги инфекция авж олаётганда ҳам кишининг кўнгли тузли егулик тўсаб қолади. Аксар ҳолларда бу пешоб йўллари билан боғлиқ цистит, простатит каби касалликларга чалинганда кузатилади.

Нордон егуликлар

Нордон егуликларни хоҳлаб қолсангиз, бу асосан, ошқозон шираси камайиб кетганидан далолат беради. Гастритнинг бир тури ошқозон шираси кам ишлаб чиқарилишига олиб келади. Буни аниқлаш учун эса гастрокопия текширувидан ўтиш лозим. Нордон таъмли маҳсулотлар совитувчи, буриштурувчи таъсирга эга бўлиб, шамоллаганда, иситма кўтарилганда беморнинг умумий ҳолатига яхши таъсир кўрсатиб, иштаҳани кучайтиради.

Нордон-шўр таъм

Бундай маҳсулотларни истеъмол қилиш истаги туғилса, бу касалликдан тўла тузалиб кетмаганлик ёки охиригача даволанмаганлик, танада заҳарланиш содир бўлгани ёки ҳазм қилиш тизимида хилтлар кўпайганидан дарак. Нордон-шўр нарса егингиз келиб қолса, танани соғломлаштириб, саломатликни тиклаш учун муолажалар қилиш даркор.

Гармдори

Шунча гармдори қўшсангиз ҳам овқатга маза кирмаётгандек туюлса, демак, ошқозонингиз ғирт ялқов бўлиб қолибди. У овқатни секин ҳазм қилади. Аччиқ зираворлар эса таомнинг ҳазм бўлишига ёрдам беради. Шунингдек, бу танангизда модда алмашинуви бузилиб, «ёмон» холестерин миқдори ошиб кетганини ҳам билдиради. Аччиқ таом қонни суюлтириб, ёғларни чиқаришга ёрдам беради, томирларни «тозалайди». Аммо ошқозон шиллиқ пардасига яхши таъсир қилмайди. Шунинг учун аччиқ маҳсулотни оч қоринга ейишга шошилманг.

Чучук овқатлар

Гастрит ва ошқозон яраси қўзғалганда чучук егуликка эҳтиёж сезилади. Шунингдек, ич қотиши, ошқозон шираси кўпайиб кетиши, жигар ва ўт пуфаги муаммоларида ҳам бу ҳол кузатилади. Чучук овқатлар ошқозонни тинчлантириб, оғриқ камайишига ёрдам беради.

Музқаймоқхўрлик

Музқаймоқсиз ҳаётингизни тасаввур қила олмайсизми? Демак, сизга кальций етишмайди. Шунингдек, углеводлар алмашинуви бузилган, гипогликемия ёки қанд касаллиги билан оғриганлар ҳам музқаймоқни яхши кўришади. Руҳшунослар фикрича, болалигини соғинаётганларда ҳам музқаймоққа муҳаббатни кузатиш мумкин.

Бўёқ, штукатурка, кесак, бўр, тиш пастаси егиси келадиганлар…

Ҳомиладорлар, ўсмирлар ва кичик ёшдаги болалар гоҳо яширинча, гоҳ ошкора тарзда бу нарсаларни еб қўйишганига гувоҳ бўлиш мумкин. Болаларда фаол ўсиш даврида, ҳомиладор аёлда эса ҳомиланинг суяклари ҳосил бўлаётган пайтда кальций ва D витамини етишмагани сабабли бундай эҳтиёж юзага келади. Таомномангизга сут маҳсулотлари, тухум, сариёғ ва балиқ гўшти қўшинг.

Пиёз, саримсоқ, ўткир зираворлар

Нафас олиш йўли муаммолари бўлганларда ўткир зираворлар ейиш истаги туғилар экан. Кўнглингиз пиёз ва саримсоқ пиёз истаса, эҳтиёт бўлинг, яқин кунларда шамоллаб қолишингиз мумкин. Организм пиёз ва саримсоқ пиёздаги фитонцидлар ёрдамида ўзини турли инфекциялардан муҳофаза қилмоқчи.

«Писта чақаман!»

Писта витамин‑антиоксидантларга бой. Писта чаққингиз келаяптими, демак, организмингизга айнан мана шу витаминлар етишмаяпти.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
​​Аҳоли саломатлиги учун маҳсулотлар хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан тамғаланади

11.11.2020, 21:22

"Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Президент қарорида қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1