АсосийJinoyat

Тошкентда икки аёл ўз фарзандларини сотаётганда ушланди

'Тошкентда икки аёл ўз фарзандларини сотаётганда ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ўғил ва қиз фарзандини сотмоқчи бўлган икки аёл қўлга олинди. Бу ҳақда UzReport хабар берди

Хабарга кўра, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган 36 ёшли аёл 3 февраль куни туғилган ўғил фарзандини 40 минг долларга сотаётган вақтда ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи аёл 3 февраль куни туғилган қиз фарзандини Тошкент шаҳрида 20 минг долларга сотишга келишиб, ушбу суммадан 11 500 долларни олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар