1

⚡️Президент фармонидан сўнг “Makro”да ун, ёғ, сут ва бошқа маҳсулотлар нархи арзонлашди (видео)

ИҚТИСОДИЁТ 05.04.2023, 20:09
⚡️Президент фармонидан сўнг “Makro”да ун, ёғ, сут ва бошқа маҳсулотлар нархи арзонлашди (видео)

”Makro” супермаркетлар тармоғи #InsonQadriUchun акциясига қўшилиб, унинг доирасида юзлаб импорт қилинган товарлар нархини пасайтириши ҳақида эълон қилди.

Бундай ижобий янгиликлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг импорт божхона божининг нол ставкалари белгилаш бўйича ташаббуси туфайли амалга ошиши мумкин бўлди.

23 март куни ”Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди. Мазкур ҳужжатга биноан бир вақтнинг ўзида 36 товар гуруҳига нисбатан - бу эса 1000дан ортиқ номдаги маҳсулотлар демакдир -  божхона божининг нол ставкаси қўлланилади. Бошқача қилиб айтганда, ушбу товарлар анча арзонлашади.

Ун, сут маҳсулотлари, балиқ, сариёғ, бананлар, қаҳва, чой, ўсимлик ёғи, хамиртуруш ва кўпгина бошқа оммабоп импорт товарлари ушбу рўйхатдан ўрин олган.

”Супермаркетларимизда нархларни пасайтириш масаласини устида ишлашга жиддий ёндашиб, аудитни ўтказдик ва хаттоки нарх кўрсаткичларни ўзгартирдик. Макро дўконларига кириб, харидорлар айни пайтда нарх кўрсаткичлари махсус тарзда пасайтирилган кўпгина товарларни кўришлари мумкин. Жавонларда қўйилган маҳсулотлар хилма-хиллигида осонликча йўл топишлари учун биз ”Адолатли Нархлар” деб номланган махсус каталогини чоп этдик. Унда божхона божининг нол ставкаси қўлланганлиги туфайли арзонлашган барча товарлар тўпланган. Ижобий ўзгаришлар ва Президентнинг ташаббуслари туфайли    харидорларимизга яъни бутун Ўзбекистон аҳолиси ва мамлакатимиз меҳмонларига керакли бўлган товарларни ҳамёнбоп нархларда тақдим этишимиз мумкин. Ва бундай ўзгаришлар энди-энди бошланмоқда”, - дея изоҳ берди Макро супермаркетлар тармоғининг Бошқарувчи директори Дмитрий Бова.

“Адолатли нархлар” каталогидаги маҳсулотлар рўйхатини бу ерда топишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1