1

Туғруқдан кейин: 10 нозик саволга 10 жавоб!

СУҒДИЁНА 12.10.2016, 12:04
Теглар: Аёл, Она, Оила, Она ва бола
Туғруқдан кейин:  10 нозик саволга 10 жавоб!

Табриклаймиз! Ота-оналик бахтига муяссар бўлдингиз! Энди эртаю кеч гўдакнинг атрофида парвонасиз. Аммо ўз саломатлигингиз ҳақида ҳам  унутиб қўйманг. Ахир ҳаёт давом этади...

Мутахассис: олий тоифали шифокор, акушер-гинеколог Нилуфар БЎСТОНОВА

Жинсий ҳаётни қачон бошлаш мумкин?

Момоларимиз ҳар бир аёл туғруқдан кейин чилла сақлашини тавсия этишлари бежиз эмас. 40 кун давомида аёл туғруқдан кейинги зўриқишдан халос бўлади, гўдак ҳам бу орада янги ҳаётга кўника бошлайди. Шифокорлар ҳар бир туққан аёл 6 ҳафта давомида ўзини асраб-авайлаши, имкон қадар оғир иш қилмай, дам олиши кераклигини уқтиришади. Аёл кўзи ёриганидан 6 ҳафта ўтиб, жинсий ҳаётни йўлга қўйиши мумкин. Бу вақтга келиб ажралмалар тўхтаган, бачадон ва жинсий аъзолар эса ўз ҳолига қайтган бўлади. Кескин ҳаракатлардан тийилиш ва гигиена қоидаларига амал қилиш лозим.

Кесарча кесиш ўтказилган бўлсачи?

Кесарча кесиш амалга оширилган ёки эпизиотомия ўтказилган аёллар бу борада ўзини бироз эҳтиёт қилиши зарур. Агар аёлнинг ҳолати яхши бўлса, ортиқча чекловлар бўлмайди. Бироқ жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганлар аввалги ҳаётни давом эттиришга нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам тайёр бўлишларини инобатга олиш даркор. 

Яқинлик чоғида оғриқ юзага келса...

Туғруқдан кейин аксарият аёлларда любрикация (эстроген гормонининг миқдори камайгани ҳисобига  қин керакли даражада намланмаслиги) кузатилиши мумкин. Одатда жинсий яқинликда аёл оғриқ сезмаслиги лозим. Аммо аёл оғриқлардан нолиса, бу бирон касалликдан далолат беради. Шифокор кўригидан ўтиш эса масалани ҳал этишга ёрдам беради. 

Ҳомиладорликдан сақловчи воситалар

Эмизикли аёл ҳомиладорликдан табиий равишда ҳимояланган бўлади, деган фикр қисман тўғри. Бироқ бу ҳомиладорликдан сақловчи воситаларни ишлатмаслик учун баҳона бўла олмайди. Чунки ҳар бир организм индивидуал тузилган. Демакки, ушбу масалани гинеколог ва эндокринолог кўригидан ўтиб, тўғри ҳал этиш лозим. Шифокорлар аёлнинг ҳолатига қараб, айнан қайси воситадан фойдаланиш маъқул эканлигини айтишади.

Аёлда хоҳиш йўқолса...

Эркак “ота” деган номга эришганидан қувонади, аммо вақт ўтиб, рафиқаси фақат гўдак билан овора бўлиб, ўзи эса бир чеккада қолиб кетаётганидан қийналади. Ёш она фарзандининг тилини топгунига қадар эрини маълум вақтга унутиб қўяди. Сурункали чарчоқ, ҳаётнинг янги тарзига мослашиш аёлни руҳан ва жисмонан толиқтиради. Табиийки, ўз-ўзидан жинсий яқинликка хоҳиш сўнади. Қўрқитиш фикридан йироқмиз, бироқ вазият тузатилмаса, эр-хотин ўртасида келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Жинсий ҳаёт тўлиқ изидан чиқиб улгурмай, гинеколог ва сексопатолог шифокорларга кўринишни маслаҳат берамиз.   

Эр рафиқасига яқинлашай демаса...

Аёлининг бола парваришидан ортмаётганини одатий ҳолдек қабул қилган айрим эркаклар, вақт ўтиб, жинсий яқинликсиз яшашга кўникишади. Аёлнинг ўзи таклиф билан чиқмагунига қадар, эркак сусткашликда давом этаверади. Камдан-кам бўлса-да, бундай вазиятга рўбаро келган оилалар бор. Маслаҳатимиз, аввало гўдакни буви-бобосига ишониб топшириб, эр-хотин сайрга чиқинг. Муносабатларга янгилик киритинг, жуда бўлмаганда эски ҳолига қайтаришга урининг. Оилани сақлаб қолиш йўлида ҳаракат қилинг. Биламиз, бола билан  кун давомида чарчайсиз, аммо... Вазиятни сиз қўлга олишингиз зарур!

«Тинч қўйинг! Чарчадим...»

Ёридан бу каби гапларни эшитишни истамайдиган эркаклар диққатига: аёлингизга бироз бўлсада ёрдам беринг! У сизга эътибор беришидан аввал ўзига қараб олиши ҳам кераклигини биласизми? Шунинг учун фарзандингизни бир соатга бўлса-да «оталиғингиз»га олишни таклиф қилинг. Бундан мамнун бўлган хотинингиз сизни икки баробар қувонтиришига шубҳа йўқ. 

Яна бошланди...

Ҳайз циклининг ўзгариши, аввало, гормонал фон билан боғлиқ. Ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги эмизикли даврда аёлнинг гормонал ҳолатида бирмунча ўзгаришлар кузатилади. Бу вақтинчалик ҳолат. Гормонлар фаолиятини тартибга солиб олгач, ҳайз цикли ҳам тикланади. ҳайз келиш муддати ва унинг давомийлигида ҳам баъзи ўзгаришлар бўлиши мумкин. Туғруқдан сўнг 2-3 марта ҳайз кўрганингиздан кейин тартибга тушади. Агар меъёрий ҳолат тикланмаса ёҳуд бирор безовталиклар бўлса шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Ортиқча дард — бавосил

Аёлда сурункали қабзият кузатилса, илгари бавосил билан касалланган бўлса, туғруқ жараёни нотўғри кучаниш оқибатида геморроидал тугунлар пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Туғруқдан олдин ва сўнг ичаклар фаолияти яхшиланса, бавосил келиб чиқиш эҳтимоли камаяди. Бунинг учун тўғри овқатланиш, етарлича суюқлик ичиш ҳамда қабзиятга йўл қўймаслик керак. Ҳозирги кунда дорихоналарда бавосилни даволашда қўлланиладиган воситаларнинг тури жуда кўп. Бу дардни ўзбилармонларча даволашга уринмасдан, албатта шифокорга мурожаат қилинг. У айнан сизга тўғри келадиган препаратни тавсия этади. Шунингдек, бу вақтда оғир юк кўтариш ва жисмоний ҳаракатлар қилишни маслаҳат бермаймиз.

Қорин қўйган аёллар

Ташқи кўринишингиздан кўп ҳам азият чекманг. Ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида ҳомила каттариши билан қориннинг ҳам ҳажми ортади. Бу даврда қорин бўшлиғи атрофидаги бир гуруҳ мушаклар билан бирга тери ҳам чўзилади. Албатта, бу ерда бир қават ҳимояловчи ёғ қатлами бўлишини ҳам ёдда тутиш лозим. Фарзанд дунёга келгач эса онанинг зукко организми қориннинг аввалги ҳажмига эҳтиёж қолмаганини дарров сезади. Ҳеч қандай машқлар бажарилмаса ҳам қорин аввалги ҳолига қайтишни бошлайди. Аммо... маккор организмнинг жисмоний хотираси ишга тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Кейинги ҳомиладорлик юз беришини инобатга олиб, қорин қолиб кетиши ҳам мумкин. Шу сабабли жуфтингиз кўз ўнгида сарвқомат кўринишни истасангиз, ўз устингизда ишлашни маслаҳат берамиз!

Дилноза МИРТОЛИПОВА

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1