АсосийЖамият

Олмаота аэропортида шов-шувли ҳодиса: эркак ўзини ёқиб юборди

Дастлабки маълумотларга кўра, бу фалокатли ҳаракатга эркакнинг турмуш ўртоғи билан бўлган шахсий низоси сабаб бўлган.

'Олмаота аэропортида шов-шувли ҳодиса: эркак ўзини ёқиб юборди'ning rasmi

Аэропорт матбуот хизмати хабарига кўра, полиция ва авиация хавфсизлик хизмати ходимлари зудлик билан ёнғинни ўчирган ва йўловчига биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда у шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса юзасидан транспорт полицияси томонидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Аэропорт раҳбарияти таъкидлашича, бу воқеа аэропорт фаолиятига таъсир қилмаган ва Т1 терминали одатий тартибда ишламоқда.

    Бошқа янгиликлар