АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари иштирокидаги саммитда қатнашди

Хавфсизлик масалалари бўйича “ШҲТ плюс” форматидаги биринчи мулоқот келгуси йили Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин.

'Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари иштирокидаги саммитда қатнашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Тянсзин шаҳрида “ШҲТ плюс” форматининг “Кўп томонлама ҳамкорликни ҳаётга татбиқ этиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва барқарор тараққиётга кўмаклашиш” мавзусидаги учрашувда иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари ва унинг доимий фаолият юритувчи органлари раҳбарлари билан бир қаторда кузатувчи ва ҳамкор мамлакатлар етакчилари, фахрий меҳмонлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ва бошқа халқаро тузилмалар раҳбарлари ҳам қатнашган.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида очиқлик ва кўп томонлама ҳамкорлик руҳига тўлиқ жавоб берадиган “ШҲТ плюс” формати ишончли мулоқот учун тобора муҳим майдонга айланиб бораётганини таъкидлаган.

Ўзбекистон етакчиси қарама-қаршилик кўпайиб бораётганидан хавотир билдириб, низоларга барҳам бериш, ишончни тиклаш, тинч-тотув яшаш ва халқаро ҳуқуқ нормаларини ҳурмат қилишга чақирган.

Шу маънода, Хитой Раиси Си Сзинпин илгари сурган Глобал бошқарув бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлаган.

Ўзбекистон Президенти Ғазо секторидаги вазият яна кескинлашаётгани ва гуманитар аҳвол ёмонлашаётганини қайд этиб, Фаластин – Исроил муаммосини “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида адолатли ҳал этишгина Яқин Шарқдаги можарони тўхтатиши мумкинлигини таъкидлаган.

ШҲТ доирасидаги шериклик ва амалий ҳамкорлик учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, давлат раҳбари кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб вазифаларига тўхталган.

Энг аввало, ШҲТ мамлакатларининг барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун жамоавий саъй-ҳаракатларни кучайтириш муҳим экани, бу, айниқса, иқлим ўзгариши, энергетика ва озиқ-овқат ресурслари тақчиллиги, миграция инқирозлари, киберҳужумлар ва бошқа янги хавф-хатарлар юзага келаётган шароитда долзарб экани таъкидланган.

Президент Тошкент шаҳрида ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси негизида Хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича универсал марказ ҳамда Душанбе шаҳрида Наркотикларга қарши курашиш маркази ишга туширилганини олқишлаган.

Хавфсизлик масалалари бўйича “ШҲТ плюс” форматидаги биринчи мулоқотни келгуси йили Оъзбекистонда ўтказиш таклиф қилинган.

“Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олмасдан ва халқаро ҳамжамиятнинг афғон ҳукумати билан конструктив мулоқотини йўлга қўймасдан туриб, минтақада барқарорликни таъминлаш мумкин эмас”, – дейди Президент.

Шу муносабат билан ушбу мамлакат билан ҳамкорлик қилиш ва уни ШҲТ лойиҳаларига жалб қилиш бўйича прагматик ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.

Давлат раҳбари ШҲТ доирасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни тубдан кенгайтиришни устувор вазифа сифатида қайд этган.

Бизнес мулоқот учун самарали платформани ишга тушириш мақсадида ҳар йили “ШҲТ INVEST” инвеститсийинвеститси форумини ўтказиш ва унинг биринчи йиғилишини келгуси йилда Ўзбекистонда ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган.

Минтақавий транспорт интеграцияси ва ўзаро боғлиқлик ҳақида сўз юритилар экан, минтақани глобал йўлаклар билан ишончли боғлашни таъминлайдиган самарали транспорт йўналишларини яратиш Марказий Осиё учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга экани таъкидлаган.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлининг қурилиши ва келажакда Трансафғон йўлаги билан боғланиши ШҲТ маконида ягона транспорт тармоғини шакллантиришга хизмат қилади.

Мамлакат етакчиси илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳаларида шерикликни фаол илгари суриш муҳимлигини қайд этган.

“ШҲТ мамлакатлари сунъий интеллект, катта маълумотлар базалари, робототехника, биомуҳандислик, муқобил энергетика каби илғор йўналишларда катта сакрашни таъминлашга қодир бўлган улкан илмий-техник салоҳиятга эга”, — дейди Президент.

Янги ғояларни илгари суриш ва илғор ечимларни ишлаб чиқиш учун ШҲТнинг инновацион-технологик хабарлари тармоғини яратиш амалий қадам сифатида таклиф этилган.

Маданий-гуманитар соҳада ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон раҳбари “ШҲТ оиласи”нинг маданий ранг-баранглиги ва қадриятларини илгари суришга кўмаклашишга қаратилган Буюк Ипак йўли маданий мулоқотини таъсис этиш ташаббусини илгари сурди. Иштирокчи мамлакатлар делегацияларини Самарқандда бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференцияси тадбирларида фаол иштирок этишга таклиф этган.

Давлатт раҳбари сўзининг якунида “ШҲТ плюс” форматидаги ушбу саммитнинг самарали натижалари барқарорликни янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали шерикликни кенгайтириш ва барча мамлакатларнинг изчил тараққиётига хизмат қилишига ишонч билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тоқаев Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзди'ning rasmi

    Сиёсат 14.04.2026 10:53

    Тоқаев Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзди

    Унда нималар ҳақида сўз борган?

    'Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция қатнашчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 12.04.2026 17:29

    Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция қатнашчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллади

    Темурийлар буюк меросини янада чуқур ўрганиш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди

    'Мирзиёев ва Тоқаев Бухородаги йирик тўқимачилик корхонаси билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 14:49

    Мирзиёев ва Тоқаев Бухородаги йирик тўқимачилик корхонаси билан танишди

    Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқараётган замонавий корхона фаолиятини кўздан кечирди.

    'Тоқаев ва Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 10:37

    Тоқаев ва Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

    Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида Бухородаги муқаддас зиёратгоҳда дуо қилинди.

    'Тоқаев Бухорога келди: етакчилар музокара ўтказади'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 09:08

    Тоқаев Бухорога келди: етакчилар музокара ўтказади

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан мамлакатга келди.

    'Саида Мирзиёева АҚШда Бен Блек билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 08.04.2026 05:16