АсосийЖамият

Тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган можаро сабаб Тошкент вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати рахбари ишдан кетди

У ўзи билан бўлган салбий ахборотлар оқимининг пайдо бўлганидан чин дилдан афсусда эканини ҳамда масалага суд-ҳуқуқ идоралари баҳо бериши тўғри бўлишини айтган.

'Тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган можаро сабаб Тошкент вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати рахбари ишдан кетди'ning rasmi

Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Беҳзод Қобулов ишдан кетди. Бу ҳақда у кеча, 25 август куни Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.

Билдирилишича, Беҳзод Қобулов ижтимоий тармоқларда катта шов-шувларга сабаб бўлган можаро ортидан лавозимини тарк этган.

“Мен вазиятни ҳар томонлама мулоҳаза қилиб кўргач, Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимидан истеъфо беришга қарор қилдим. Бўлди. Иззатим битди, менингча. Бир йилки, менга ёпишиб олиб, туну кун ҳалол ишлаётган, катта меҳнатлар билан келажакни қураётган ҳамкасбларим, жамоадошларимга менинг фаолиятим орқали маломат тошлари отилишига жим қараб туролмайман. Тошкент вилояти ҳокимлиги оиласининг ҳаловати мен туфайли бузилаётгани, севимли шоирам Гулжамол Асқарова таъбири билан айтганда, руҳимни ҳақоратлайди. Чунки, бу жамоа ҳурматга лойиқ”, — деб ёзди Қобулов.

Қобулов ўзи билан боғланган салбий ахборотлар оқимининг пайдо бўлганидан чин дилдан афсусда эканини, бу тезроқ барҳам топиши, масалага суд-ҳуқуқ идоралари баҳо бериши тўғри бўлишини айтган.

Ўзи нима бўлган эди?

Матбуот котибининг ишдан кетиши собиқ депутат, жамоат фаоли ва блогер Феруза Мадрасулованинг ижтимоий тармоқда қолдирган видеомурожаати фонида рўй берди. У ўз видеомурожаатида Қобуловни унинг шаънини таҳқирлаганликда айблаган. Мадрасуловага кўра, блогерга нисбатан Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби Беҳзод Қобулов томонидан оммавий гуруҳда куракда турмайдиган ҳақорат ва туҳматларга тўла хабар юборилган.

Беҳзод Қобулов эса дастлаб бу ҳолат бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилингани, кўрсатиб ўтилган ёзувлар унга тегишли эмаслиги, фейк эканини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пул эвазига Кореяга ишга юборган Миграция агентлиги ходимларига жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:15

    Пул эвазига Кореяга ишга юборган Миграция агентлиги ходимларига жиноят иши қўзғатилди

    ДХХ ходимлари 700 минг долларлик фирибгарлик билан шуғулланган миграция ходимларини қўлга олди.

    'Тошкентда 9 ёшли бола операция вақтида ҳалок бўлдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:52

    Тошкентда 9 ёшли бола операция вақтида ҳалок бўлдими?

    Darakchi.uz ҳолатни ўрганиш мақсадида Бош прокуратура матбуотидан изоҳ сўради.

    'Олмаота аэропортида шов-шувли ҳодиса: эркак ўзини ёқиб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:39

    Олмаота аэропортида шов-шувли ҳодиса: эркак ўзини ёқиб юборди

    Дастлабки маълумотларга кўра, бу фалокатли ҳаракатга эркакнинг турмуш ўртоғи билан бўлган шахсий низоси сабаб бўлган.

    '1,6 млрд сўмлик электр ўғрилиги фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:31

    1,6 млрд сўмлик электр ўғрилиги фош этилди

    Тошкентда кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи сервис компания электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

    'Пауло Бенту Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўладими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:45

    Пауло Бенту Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўладими?

    Португалиялик тажрибали мутахассис Ўзбекистон миллий футбол жамоасига бош мураббий сифатида тайинланиши мумкин.

    'Стадионларни хусусийлаштириш тақиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:35

    Стадионларни хусусийлаштириш тақиқланди

    Ўзбекистонда давлат мулки ҳисобланган футбол стадионлари ва майдонларини сотиш ёки бошқа мақсадларда ишлатиш энди мумкин эмас.