АсосийЖамият

Мактабларда янги ўқув йили қачондан бошланиши айтилди

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди.

'Мактабларда янги ўқув йили қачондан бошланиши айтилди'ning rasmi

Ўзбекистондаги барча мактабларда 2025/2026-ўқув йили учун дарслар 2 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди

Унга кўра, мактабларнинг биринчи дарс соатларида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Келажак соати” дарслари ўтказилади.

Шу билан бирга, жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 738 минг нафардан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” тантанали топширилади.

Маълумот учун, олийгоҳларда 1-босқич талабаларига дарслар 3 сентябрдан, юқори курсларга 8 сентябрдан бошланади.

    Бошқа янгиликлар