АсосийСиёсат

Янги Ўзбекистон боғида Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган тадбир бошланди

Давлат раҳбари Ўзбекистон фуқароларини байрам билан табриклади.

'Янги Ўзбекистон боғида Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган тадбир бошланди'ning rasmi

“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати раҳбари хабар берди.

Маълум қилинишича, маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлат раҳбари кўп миллатли халқни, хориждаги ватандошларни Истиқлол байрами билан табриклади.

“Янги Ўзбекистон ғояси асосида бошлаган улкан ислоҳотларимиз туфайли мустақиллик берган ҳуқуқ ва эркинликларни ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида чуқур ҳис қилиб, бу имкониятлардан кенг фойдаланмоқда.

Айнан ана шу улуғвор ғоя асосида биз уч минг йиллик бой тарих ва маданиятимизни қайтадан идрок этдик.

Юрт заминидаги Биринчи ва Иккинчи Ренессанс анъаналарини ривожлантириб, Учинчи Ренессанс сари дадил амалий қадамлар қўймоқдамиз.

Ишончим комил, бу йўлда Янги Ўзбекистон давлати, Янги Ўзбекистон жамияти буюк тарихимизни янги, янада юксак Уйғониш даври билан боғлайдиган мустаҳкам кўприк бўлиб хизмат қилади”, – дейди Президент.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2026 15:30

    Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди

    Президент Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни билан самимий табриклади.

    'Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ҳарбий қисмларни кўздан кечирди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2026 14:28

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ҳарбий қисмларни кўздан кечирди

    Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва замонавий техникаларни жорий этиш устувор вазифа сифатида белгиланди.

    'Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади'ning rasmi

    Сиёсат 24.02.2026 14:24

    Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни мамлакатимизда расмий ташрифда бўлиб турган Беларусь Бош вазири Александр Турчин билан учрашди.

    'Бешта давлат Ғазога қўшин юборади'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2026 04:59

    Бешта давлат Ғазога қўшин юборади

    Қозоғистон ҳам Халқаро барқарорлаштириш кучлари таркибида хизмат қилиш учун қўшин юборишга тайёрлигини билдирди.

    'Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2026 00:45

    Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон президенти Вашингтондаги саммитда нутқ сўзлаб, қатор учрашувлар ўтказди ва инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди.

    'Мирзиёев Вашингтондаги “Тинчлик кенгаши” йиғилишида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат 19.02.2026 18:30

    Мирзиёев Вашингтондаги “Тинчлик кенгаши” йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон президенти саммитда Ғазони тиклаш ва минтақада барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича мамлакат позициясини билдирди.