1

Фарзандингизни китоб билан дўстлашишига ҳаракат қилинг!

СУҒДИЁНА 14.10.2016, 14:10
Теглар: Она, Ота-она, Оила, Она ва бола
Фарзандингизни китоб билан дўстлашишига ҳаракат қилинг!

Болаларни китоб билан дўстлашишлари учун бир қанча усулларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1.    Фарзандингизга кичкиналигиданоқ қисқа ва қизиқ эртаклар ўқиб беринг. Китоб, албатта, ёрқин ва рангли бўлсин. Бола рангли нарсаларни осон эслаб қолади.

2.    Бола ўқиган китобларни бирга таҳлил қилинг. Янада қизиқтириш учун эса ўқиганидан келиб чиқиб, сўзлаб ёки чизиб беришини таклиф этинг.

3.    Бошқотирмалар тузиб, бирга ечинг. Эртак қаҳрамонларини суратини қирқиб олиб, дилбандингиз билан бирга уларни яxши ва жахлдор қаҳрамонларга бўлинг.

4.    Ўқиган китоби унда қандай таассурот қолдирганлигини сўранг, ёққан ва ёқмаганларини айтиб берсин. Биргаликда мутолаа қилиш учун бирга китоб харид қилинг ёки танланг.

5.    Эртаклар тўплами ёки бадиий асар муаллифи ҳақида қизиқ фактлар келтиринг, бош қаҳрамон ҳақида ҳикоя айтиб, қизиқтиринг. Ёки бўлмасам китобни маълум қисмигача ўқинг-да, «давомини ўзинг ёзиб кўрчи» денг.

6.    Ўқиётган китобингдан қанча қизиқарли маълумотлар топсанг, шунча ширинлик бераман деб, фарзандингизнинг қизиқишини оширинг.

7.    Нуридийдангиз билан биргаликда машҳур китоб муаллифлари уй-музейларига ташриф буюринг. Боришдан олдин эса болага оддий сўзлашув услубида ёзувчининг ҳаёти ва ижоди, ёзган асарлари ҳақида сўзлаб беринг. Иложи бўлса, расмини ҳам кўрсатинг.

8.    Шунингдек болалар билан тез-тез кутубхонага боришни канда қилманг. Кутубхонада китоб ўқишнинг ҳам ўз гашти бор. Болага у ернинг муҳити яxши таъсир қилади.

9.    Ҳар кеч маълум бир китобдан ҳеч бўлмаганда 5 та гап ўқитишни одат қилинг. Вақти келиб, у китобга қизиқиб кетиб ўзи билмаган ҳолда 5 та эмас 50 та гап ўқийдиган бўлади.

10.  Болангизга янги ўйинчоқ харид қилаётганда ёнига кичик китобча ҳам қўшиб олинг. Бу совға ҳеч қачон фарзандингизнинг  эсидан чиқмайди.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Бухорода онадан 3 нафар фарзанди учун алимент пули ундирилди

12.12.2019, 16:14

Аксарият ҳолларда фарзандлар таъминоти учун оталардан алимент ундирилади. Шундан фарқли ўлароқ бу ижро ишида алимент онадан ундирилди.Ф.Я. Бухоро шаҳрида туғилган И.Ж. билан турмуш қуриб, 3...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1