1

Болангизни ҳунарга йўналтирмоқчимисиз? Тавсиялар айнан сиз учун!

СУҒДИЁНА 21.11.2016, 13:57
Теглар: Ота-она, Оила, Бола, Она ва бола
Болангизни ҳунарга йўналтирмоқчимисиз? Тавсиялар айнан сиз учун!

Ота-она ҳар бир фарзандининг тарбиясига алоҳида эътибор қаратиши лозим. Хусусан, болада қай ҳунарга нисбатан лаёқат борлигини аввалдан аниқлаш ҳам тарбиянинг ажралмас бир қисмидир. Хўш, фарзанди бирор ҳунар ўрганаётганда ота-она нималарга аҳамият бериши керак? Хато қилмаслиги учун қандай йўл тутиши лозим? Саҳифамизда шулар ҳақида тўхталамиз.

1-вазият: Малика болалигидан тикувчиликка қизиқди. Бувиси қуроқ ёстиқ, кўрпача, уй-рўзғор буюмларию кашта-палаклар тикаётганини зўр қизиқиш билан кузатарди. Шу тариқа қизалоқ кўрпа қавиш, кашта тикишни ўрганиб олди. Коллежга ўқишга киргач эса миллий нақшлар солинган либослар, замонавий пардалар, хуллас, миллий тўқимачилик ва каштачилик буюмларини тика бошлади. Ёш бўлса-да, бир нечта кўргазмаларда иштирок этди. Ота-онаси ҳам унинг қизиқишларини тўғри англаб, муносиб рағбатлантириб бораяпти. Келажакда ҳунар сирларини мукаммал ўрганиб, хусусий корхона очмоқчи. 

2-вазият: Умар ёшлигидан футболга қизиқиб, машғулотларга мунтазам қатнар эди. Бир гал оёғидан жароҳат олиб даволанди. Бундан хавотир олган ота-онаси машғулотларга қатнашни тақиқлашди. У 14 ёшида ота-онасининг қистови билан уста қўшниси Усмон акага шогирд тушди. Аммо орадан бир йилдан зиёд вақт ўтса ҳамки, ҳеч нарса ўрганолмади. Чунки бу ҳунарга ҳеч қизиқмади, ўрганишга хоҳиши ҳам йўқ эди. Ота-онаси ва устозидан дашном эшитгани-эшитган, дарсларни вақтида ўзлаштиролмай қийналарди...

Энг тўғри танлов

Ота-она фарзандини ҳунарга йўналтиришда, энг аввало, унинг қизиқиши, қобилияти ва имкониятларини инобатга олиши керак. Бола танлаган ҳунарига юракдан қизиқса, келажакда ўзини шу касбда топа олади. Агар акси бўлса, ҳеч нарсага эришолмайди. Шунинг учун ҳунар танлашда, дастлаб тўғри қарор қабул қилиш керак. Қолаверса, уста танлаш муҳим. Чунки болангиз ўзига устоз деб билган кишидан ҳам ҳунар ўрганади, ҳам ибрат олади. Устанинг нафақат маҳорати, балки феъл-атвори ҳам ҳавас қилгулик бўлиши лозим.   

Ҳунарни босқичма-босқич ўргатиш лозим

Дастлаб, болада энг оддий ва содда ҳаракатларни шакллантириб, кейин мураккаб деталларни ўргатинг. Биринчи оддий ҳаракат, кейин ҳаракатларнинг образлилиги, сўнг мантиқийлигини ўрганиши лозим. Шу орқали бола ўйлашга, фикрлашга ўрганади. Қандай қилса иши янаям енгил кечиши, муваффақиятга эришиши ҳақида ўйлайди. 

Бола бошқа тенгдошларига ҳам билганларини ўргатса, билими янада мукаммаллашади. Унда педагоглик қобилияти шакллана бошлайди. Энг муҳими, ҳунар орқали болада аждодларига нисбатан ҳурмат ҳисси илдиз отади.

Мактабдаги таълимни ҳам унутмаслик керак!

Болага касб-ҳунар билан бир қаторда дунёвий билимларни ҳам эгаллаш ана шу касбнинг асоси эканлигини тез-тез уқтириш керак. Мисол учун, дурадгор математикани билмаса ва адабиётни тушунмаса, оддий тахтадан бежирим ром ясай олмайди. Наққош ғазал маъносини ҳис қилмаса, гўзал нақшлар чизолмайди, ижодий дунёқараши торлигича қолади. Худди шуларни болага тушунтириш лозим. Бола мактабдаги фанлар ва дарслар севган касбининг асоси эканлигини англаб етиши керак. 

Рағбат зарурми?

Албатта, болани ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан рағбатлантиринг. “Сен шу ишни қилсанг, мана бу истагингни бажо келтираман”, “Жуда яхши бажараяпсан, шаклларни тўғри танлабсан” қабилида рағбатлантириш лозим. Аксинча: “Сен эплолмайсан, бу қўлингдан келмаяпти”, дейилса болада ўша ҳунарга бўлган қизиқиш сўнади.

          

Манфаат юзасидан ҳунар танлаш

Баъзида шундай ҳолат ҳам кузатилади. Бунга сабабчи ота-она ёки ҳунар ўргатаётган устоздир. Масаланинг моддий жиҳатига урғу бериш нотўғри тарбиядир. Ҳар қандай шароитда ҳам болага маънавий озуқа беришга ҳаракат қилиш керак.

Бола қачон касбдан совийди?

Болада ўтиш даври инқирози кузатилиши мумкин. Ундаги руҳий танглик “Қилгим келмаяпти, бажаришни хоҳламайман”, деган баҳоналарни келтириб чиқаради. Ана шунда ота-она фарзандига бироз дам бериши, уни маълум вақт ҳунардан узоқлаштириши керак. Фурсати келиб, бола бу ҳолатдан чиқиб, яна аввалги қизиқиши ва лаёқатини намоён эта бошлайди. 

Мажбурлаш тўғрими?

Болани ҳунар ўрганишга мажбурлаш мутлақо нотўғри. Лаёқати бўлмаган, қизиқиши йўқ болани мажбурлаш уни кўплаб имкониятлардан маҳрум этади. 

УНУТМАНГ! Ҳунар ўрганишнинг салбий жиҳати йўқ.

 

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1