1

Арзон ижара нархлари асосан Сергели ва Олмазор туманларида таклиф этилган

ЖАМИЯТ 19.03.2024, 16:31
Арзон ижара нархлари асосан Сергели ва Олмазор туманларида таклиф этилган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024-йилнинг феврал ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилди. Бу ҳақда макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари хабар берди.

Таҳлил натижасига кўра, 2024-йил феврал ойида пойтахтда ўртача таъмирланган туркумдаги хонадонлар ижара нархларида январ ойига нисбатан ўртача 0,34 фоизга, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойлар ижара нархида эса ўртача 0,13 фоизга тушиш кузатилди.

Ўртача таъмирланган уй-жой ижараси:

2024-йил феврал ойида ушбу синфдаги 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ўтган январ ойига нисбатан ўртача 0,3 фоиз га пасайиб, 394 долларни ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар ижара нархлари эса 0,2 фоизга арзонлаб, ўртача 441 долларгача тушган. Ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали уйлар ижара нархлари 0,4 фоиз га пасайиб, мос равишда 514 ва 594 долларни ташкил этди.

Ўртача таъмирланган туркумдаги уйлар учун нисбатан арзон ижара нархлари икки туманда таклиф этилган:

Сергели (1 хонали — 358 доллар, 2 хонали — 393 доллар, 3 хонали — 435 доллар, 4 хонали — 450 доллар);

Олмазор (1 хонали — 357 доллар, 2 хонали — 415, доллар 3 хонали — 455 доллар, 4 хонали — 490 доллар).

Ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари қуйидаги туманларда кузатилди: 

Яккасарой (1 хонали — 420 доллар, 2 хонали — 488 доллар, 3 хонали — 657 доллар, 4 хонали — 738 доллар);

Миробод (1 хонали — 467 доллар, 2 хонали — 520 доллар, 3 хонали — 620 доллар, 4 хонали — 832 доллар).

Тўлиқ таъмирланган уйлар ижара нархлари. Феврал ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари 475 долларни ташкил этиб, ўтган январ ойига нисбатан 0,3 фоизга тушган бўлса, 2 хонали уйлар учун ушбу кўрсаткичлар мос равишда доллар 651 ва 0,6 фоизни ташкил этган. 3 хонали уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида (790 доллар) ҳам бироз (0,1фоиз) тушиш кузатилди. Лекин, тўлиқ таъмирланган 4 хонали уйлар ўртача ижара нархлари 0,4 фоиз ошиб, 919 долларгача кўтарилган.

Тўлиқ таъмирланган туркумдаги уйлар учун энг арзон ижара нархлари икки туманда кузатилди:

Сергели (1 хонали — доллар 393, 2 хонали — доллар 462, 3 хонали — доллар 560, 4 хонали — доллар 761);

Учтепа (1 хонали — доллар 401, 2 хонали — доллар 498, 3 хонали — доллар 617, 4 хонали — доллар 850).

Ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Шайхонтоҳур (1 хонали — 555 доллар, 2 хонали — 848 доллар, 3 хонали — 1057 доллар, 4 хонали — 1028 доллар) ва Миробод (1 хонали — 570 доллар, 2 хонали — 861 доллар, 3 хонали — 1024 доллар, 4 хонали — 1128 доллар) туманларида кузатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1