АсосийСаломатлик

Кузда кўз касалликлари нега авж олади?

Мутахассис улардан сақланиш бўйича муҳим тавсиялар берди

'Кузда кўз касалликлари нега авж олади?'ning rasmi

Куз келиб, ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб бормоқда. Ушбу фаслда кўпчиликнинг иммунитети сустлашиб, шамоллашга мойиллиги ортади. Қолаверса, бу пайтда кўз билан боғлиқ турли мавсумий касалликлар авж олади.

ССВ Матбуот хизмати уардан сақланиш бўйича мутахассиснинг муҳим тавсияларини берди.

 — Кузда ҳароратнинг ўзгариши, шамоллар ва ҳаво намлигининг пасайиши кўз билан боғлиқ турли касалликлар хавфини оширади, — дейди Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов. — Шунингдек, бу даврда ўсимликлар ва дарахтларнинг чанг чиқариши энг юқори даражада бўлади. Оқибатда одамлар орасида аллергик реакциялар, хусусан, вирусли конъюнктивит ва мавсумга хос бошқа кўз муаммолари кўп учрайди. Улардан бири аллергик конъюнктивитдир. 

Ушбу касалликнинг асосий сабаби ҳашаротлар, ўсимлик чанглари ва бошқа аллергия чақирувчи омиллардир. Хасталик қўзғаганда беморда кўзнинг қизариши, ёшланиши ва қичишиш кузатилиб, унда ёт нарса бордай туюлади.

Хасталикдан ҳимояланиш учун кўзойнак тақиш, хонадаги ҳаво фильтрларидан фойдаланиш, аллергияга қарши дори воситаларини шифокор маслаҳати билан қабул қилиш лозим.

Ушбу фаслда кўп учрайдиган яна бир касаллик қуруқ кўз синдроми бўлиб, унга ҳаво совуши ва шамоллар кучайиши сабаб бўлади. Қолаверса, ҳаво намлигининг камайиши ҳам кўзнинг қуруқлигига таъсир қилади.

Хасталик пайти беморда кўз қичишиши ва қуриши, унда ёт нарса бордай ҳис қилиш, ёруғликка сезгирлик ҳамда кўришнинг вақти-вақти билан хиралашиши кузатилади.

Қуруқ кўз синдромидан сақланиш учун шифокор тавсияси асосида махсус ёш томчиларидан фойдаланиш, компьютер ёки смартфон билан узоқ вақт ишлаганда ҳар 20 дақиқада кўзларни дам олдириш, намлагичлар орқали хонада ҳаво намлигини таъминлаш керак.

Биламизки, куз фасли вирусли инфекциялар учун ҳам қулай давр ҳисобланади. Шу боис бу пайтда кўпчилик инсонларда яна бир кўз касаллиги —  вирусли конъюнктивит қўзғайди. Ушбу хасталик вируслар орқали юқади ва жуда тез тарқалиши мумкин.

У кўз қизариши, қичишиш, бош оғриғи ва томоқ оғриғи каби умумий вирусли касалликлар билан бирга намоён бўлади. Касалликнинг олдини олиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш — қўлларни тез-тез ювиш, кўзларга тегмаслик, агар вирусли инфекция белгилари сезилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Озишга мўлжалланган уколларни оддий ва фойдали маҳсулотлар билан алмаштиринг'ning rasmi

    Саломатлик 30.06.2025 18:05

    'Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 20:00

    Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?

    Ёзнинг жазирама кунларида салқин ичимликларнинг инсон саломатлигига зарарли эканлигини асло унутмаслик лозим. Айниқса, улар қуёш тиғи остида сақланаётган бўлса.

    'Тунда тез-тез уйғониш одати шунчаки ноқулайлик эмас'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 17:25

    Тунда тез-тез уйғониш одати шунчаки ноқулайлик эмас

    Балки жиддий касалликларнинг илк белгилари бўлиши мумкин.

    'Ўзбекистонда 5 ойда қанча одам овқатдан заҳарлангани айтилди'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 08:57

    Ўзбекистонда 5 ойда қанча одам овқатдан заҳарлангани айтилди

    Очиқланишича, беш ойда 42 нафар ўзбекистонлик шифохонага тушган.

    'Минерал сувнинг газлангани фойдалими ёки газланмагани?'ning rasmi

    Саломатлик 23.06.2025 17:21

    Минерал сувнинг газлангани фойдалими ёки газланмагани?

    Минерал сув фойдали моддалар манбаи ҳисобланади, у организмда сув мувозанатини сақлашга ёрдам беради ва зарур минераллар билан бойитади. Лекин қайси турини танлаш мақсадга мувофиқ — газланганиними ёки газланмаганиними?

    'Ҳомиладорлар TORCH инфекциясига қачон таҳлил топшириши керак?'ning rasmi

    Саломатлик 20.06.2025 17:57

    Ҳомиладорлар TORCH инфекциясига қачон таҳлил топшириши керак?

    Ушбу саволга мутахассис батафсил жавоб берди.