Ғарб юлдузлари орасида оммалашган, лекин жуда хавфли бўлган озиш учун мўлжалланган уколларни оддий ва фойдали маҳсулотлар билан алмаштириш мумкин. Бу ҳақда Дубайлик диетолог шифокор Мария АбиХанна Daily Mail нашрига маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бундай таъсирга авокадо каби маҳсулотлар эга.
Шифокорнинг сўзларига кўра, мазкур дори GLP-1 гормони (овқатдан кейин ичакда ишлаб чиқиладиган гормон) таъсирини тақлид қилади. Бу гормон мияга таъсир қилиб, инсонда тўйинганлик ҳиссини пайдо қилади. Бироқ препарат қатор хавфли нохуш таъсирларга эга: енгил ҳолатларда — кўнгил айниши, қусиш, ич қотиши ёки аксинча — ич кетиши кузатилиши мумкин.
Диетолог таъкидлашича, «соғлом» ёғлар ҳам бундай самара бериши мумкин, лекин улар бутун организмга зарар қилмайди. Масалан, овқатланиш тартибига авокадо билан бир қаторда ёнғоқ мойи ёки ёғли балиқларни қўшиш мумкин. Унинг таъкидлашича, ҳар қанча одамлар рациондаги ёғлар билан курашишса-да, улар озиш учун жуда муҳим.
“Бу ёғлар организмга муҳим минерал ва витаминларни, хусусан, D витаминини сингдиришга ёрдам беради, шунингдек, юрaк хасталиклари хавфини камайтиради. Бундан ташқари, оқсиллар, айниқса тухум, грек йогурти ва эдамаме лобияси инсонни узоқ вақт тўйинган ҳис қилишга ёрдам беради ва овқатга бўлган хоҳишни олдини олади”, — деди у.
Шунингдек, шифокор таъкидлашича, кундалик овқатланишда клетчатка ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, чиа уруғи, наск (чечевица) ва буғдой ҳазм тизими фаолиятини яхшилаш ва узоқ тўйинганлик ҳиссини таъминлашга ёрдам беради.
“Қисқа муддатли углеводлар эмас, балки узоқ муддатли энергия манбаи ҳақида ўйланг”, — деб маслаҳат беради диетолог.