Люис Кас номидаги тиббиёт мактаби олимлар юрак хуружидан кейин юрак тўқималарини қайта тиклашнинг янги усулини топишди. Бу ҳақда “Theranostics” журналида эълон қилинган.
Маълум қилинишича, олимлар PSAT генини фаоллаштириш юрак тўқималарининг регенерациясини бошлашини аниқлаган. PSAT1 гени ҳомиладорлик даврида ҳужайра ўсишида фаол иштирок этади, бироқ катталарда у деярли ишламайди. Тадқиқотчилар ушбу генни ўз ичига олган модификацияланган матрицали РНК (модРНА) яратиб, уни инфарктдан кейин дарҳол сичқонларнинг юрак тўқималарига киритган.
Натижада, юрак мушак ҳужайраларининг бўлиниши фаоллашган, чандиқ тўқималар камайган ва янги қон томирлари пайдо бўлган. Булар ҳайвонларда юрак фаолиятининг сезиларли даражада яхшиланишига олиб келган.
Маълумот учун, Ушбу тадқиқотда қўлланилган технология – модРНА илгари COVID-19 га қарши мРНК-вакциналарни ишлаб чиқишда ҳам ишлатилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ёндашув юрак етишмовчилиги терапиясининг янги усулларига асос бўлиши мумкин.