АсосийСаломатлик

Антибиотиклар бактерияларга қарши самарасизлашиб бормоқда

Инфекцияларнинг дори воситаларига чидамлилиги 5–15 фоизга ошмоқда.

'Антибиотиклар бактерияларга қарши самарасизлашиб бормоқда'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунё бўйлаб антибиотиклар инфекцияларга қарши тобора самарасиз бўлиб бормоқда. Сабаб — антибактериал воситаларнинг ортиқча ва нотўғри қўлланилиши.

Ҳисоботга кўра, E.coli бактерияларининг 40 фоизи, Klebsiella pneumoniae бактерияларининг эса 55 фоизидан зиёди антибиотикларга чидамли бўлиб улгурган. Айрим инфекциялар эса ҳозирда мавжуд барча антибиотикларга қаршилик кўрсатиш даражасига етиб келган.

ЖССТ вакили Сильвия Бертаньолионинг сўзларига кўра, 2021 йилда шундай чидамли бактериялар туфайли қарийб 8 миллион одам вафот этган.

Буни бартараф этиш учун янги авлод дори воситаларини ишлаб чиқиш ва мавжуд антибиотиклардан оқилона фойдаланиш зарурлиги таъкидланган.

    Бошқа янгиликлар