АсосийЖиноят

Андижонда 230 минг доллар эвазига ер тоифасини ўзгартириб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Улар олдиндан 30 минг доллар олаётган вақтда қўлга тушган.

'Андижонда 230 минг доллар эвазига ер тоифасини ўзгартириб бермоқчи бўлган шахслар ушланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди.

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Чиноз туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати ва унинг опаси ўзаро тил бириктириб, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган маҳкумга тегишли фермер хўжаликка балиқчилик билан шуғулланиш учун 2016 йилда Чиноз тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ 49 йил муддатга ижарага берилган 9,72 гектар ер майдонини сохта ҳужжатлар асосида давлат идораларидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Навбатдаги ҳолатда, Андижон шаҳридаги улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятнинг муқаддам бир неча маротаба судланган раҳбари 1985 йилда туғилган, якка тартибдаги тадбиркор билан тил бириктириб, ўзига Асака тумани ҳокимининг 2020 йилдаги қарорига асосан иссиқхона иншоотлари қуриш мақсадида ажратилган 1 гектар ер майдонининг тоифасини мансабдор танишлари орқали ўзгартириб, у ерда 30 та коттеж типидаги уй-жойлар қуриш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига харидордан 230 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида қўлга тушган.

Сурхондарё вилояти бўйича ДХХ бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда, Жарқўрғон туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари 2015 йилда туман ҳокимининг қарори билан чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида 49 йил муддатга ижарага берилган ер майдонининг 11 гектар қисмини кадастр идораларидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 430 миллион сўм талаб қилиб, олдиндан 23 600 АҚШ доллари ва 100 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Хоразм вилояти бўйича ДХХ бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда эса Урганч шаҳрида яшовчи, 1969 ва 1980 йилларда туғилган икки нафар фуқаро Урганч тумани ҳокимлиги захирасидаги 5 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қурмоқчи бўлган тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 350 миллион сўм талаб қилиб, олдиндан 300 миллион сўм олган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 07.11.2024 09:58

    Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти қўлга олинди

    Ноқонуний гуруҳ аъзоларига тегишлилиги бўйича 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    'ФВВ, Савдо-саноат палатаси ва Экология бошқармасининг мансабдорлари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 06.11.2024 14:09

    ФВВ, Савдо-саноат палатаси ва Экология бошқармасининг мансабдорлари пора билан қўлга тушди

    ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Андижон вилоятларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

    'Туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ёрдамчилари жиноят устида ушланди'ning rasmi

    Жиноят 05.11.2024 09:17

    Туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ёрдамчилари жиноят устида ушланди

    ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда бир нечта масъуллар қўлга олинган.

    'Қашқадарё, Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида адвокатларнинг ноқонуний қилмишлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 04.11.2024 18:20

    Қашқадарё, Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида адвокатларнинг ноқонуний қилмишлари фош этилди

    Ҳозирда мазкур адвокатларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Тошкентда уч ёшли болани пичоқлаб ўлдирган йигитнинг умрбодга қамалгани рад этилди'ning rasmi

    Жиноят 30.10.2024 11:02

    Тошкентда уч ёшли болани пичоқлаб ўлдирган йигитнинг умрбодга қамалгани рад этилди

    Айни пайтда жиноят иши судда мазмунан кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.

    'Тошкентда олтин қуймалари ва хитой тангаларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

    Жиноят 28.10.2024 19:49