АсосийЖиноят

Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти қўлга олинди

Ноқонуний гуруҳ аъзоларига тегишлилиги бўйича 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

'Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти қўлга олинди'ning rasmi

Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди. 

Маьлум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Қўқон шаҳрида фаолият олиб борган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотитарафдорларидан иборат жамоат фош этилган. 

Жамоатнинг 11 нафар аъзоси Қўқон шаҳри ҳамда Ўзбекистон туманида яшовчи, 1980-2000 йиллар оралиғида туғилган фуқаролар бўлиб, улар орасида фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятда менеджер, газ қуйиш шохобчасида бош механик бўлиб ишлаган, шунингдек, хусусий тадбиркорлик, ошпазлик, устачилик, киракашлик билан шуғулланган шахслар бор.

2021-2023 йиллар давомида ноқонуний гуруҳаъзолари Қўқон шаҳрида жойлашган чойхоналарда “шанбалик ошлар” ниқоби остида йиғинлар ташкил этиб, унда Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий, Яхё Туркистоний ва бошқаларнинг жиҳод ҳамда шаҳидликка, ислом давлати қуришга чорловчи, диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузаларини эшитишлари натижасида динга мутаассибларча берилиб, экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлаб келишган.

Шунингдек, мамлакатимизда амалда бўлган давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга ва “Ҳалифалик” давлати қуришга қаратилган ғояларни ўзаро муҳокама қилишган.

Энг ачинарлиси, жамоат аъзоларининг айримлари Сурияга ҳижрат қилиш масаласини ҳам муҳокама қилишган.

Бундан ташқари, улардан 2 нафари ўзаро тил бириктириб, ҳозирда Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти фаолиятида иштирок этиб келаётган қўқонлик Жасур исмли шахсга моддий ёрдам бериш мақсадида 2023 йилнинг июль ва август ойларида жами 3000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи юборишган.

Таъкидлаш лозимки, жамоат аъзолари ўз сафларини кенгайтириш учун йиғинларга бошқа фуқароларни ҳам жалб қилиб, уларнинг онгига экстремистик ғояларни сингдиришган.

“Телеграм” мессенжерида ташкил этилган гуруҳда ўзаро маълумотлар алмашиниб, навбатдаги йиғин вақти ва жойи эълон қилиб борилган.

Шунингдек, улар ҳар 15 кун, 1 ой ичида нима ишларни амалга оширганликлари бўйича гуруҳ етакчисига ҳисобот беришган.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг ҳукмига кўра, мазкур ноқонуний гуруҳ аъзоларитегишлилиги бўйича Жиноят Кодексининг 155 прим 3,159, 244 прим 1 ва 244 прим 2-моддалари билан айбли деб топилиб, уларга нисбатан 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қобул Дусовга суд ҳукми эълон қилинди'ning rasmi

    Жиноят 22.11.2024 17:06

    Қобул Дусовга суд ҳукми эълон қилинди

    Унинг жиноят содир этишдаги айби далиллар билан тўлиқ исботланган.

    'Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят 22.11.2024 14:47

    Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди

    Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

    'Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди'ning rasmi

    Жиноят 15.11.2024 14:20

    Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди

    Вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг 2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган.

    'Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди'ning rasmi

    Жиноят 14.11.2024 20:36

    Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди

    Қарши аэропортида божхоначилар 116 дона қадимий тангани Россияга олиб кетмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди.

    'Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди'ning rasmi

    Жиноят 14.11.2024 18:00

    Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди

    Наманганда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди.

    'Самарқандда 8-синф қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 14.11.2024 10:16

    Самарқандда 8-синф қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши қўлга олинди

    Иш доирасида Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси процессуал тартибда ушланган.