АсосийЖиноят

Тошкентда олтин қуймалари ва хитой тангаларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

Буюмларнинг умумий қиймати 223 млн сўмни ташкил қилди.

'Тошкентда олтин қуймалари ва хитой тангаларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

Тошкент халқаро аэропортида олтин қуймалари ва хитой тангаларини ноқонуний равишда олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар қилди.

Фуқаронинг қўл сумкаси божхона ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, унинг ичида божхона назоратига тақдим этилмаган, умумий оғирлиги 187 грамм бўлган 6 дона олтин қуймаси ҳамда 7 дона хитой иероглифлари туширилган тангалар косметика креми ичига яширилгани аниқланди.

Шундан сўнг ушбу фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг ёнидан оғирлиги 20 грамм бўлган қуйма тилла узук ҳам борлиги аниқланди.

Ашёвий далил сифатида олинган ушбу буюмларнинг умумий қиймати 223 млн сўмни ташкил қилди. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар