АсосийДунё

Москва мигрантлар учун патент нархини оширмоқчи

Оширилган нарх 1 январдан амал қилади.

'Москва мигрантлар учун патент нархини оширмоқчи'ning rasmi

Москвада 2025 йилда муҳожирлар учун патентлар нархи 8,9 минг рублни ташкил этади, бу амалдаги қийматдан деярли 1,5 минг рублга қиммат. Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянинга таяниб, “ТАСС” хабар берди.

“Муҳим масала — мигрантлар солиқлар нуқтайи назаридан фуқароларимиз билан таққосланадиган миқдорда пул тўлаши лозим. Биз фуқароларимизнинг ойлик даромад солиғи тўловларини ҳисобга оламиз ва буни ушбу тоифа ишчилар билан солиштирамиз. 

Ҳозирда бизда патент учун ойлик тўлов 7,5 минг рубль, аслида, бу даромад солиғи бўйича аванс ҳисобланади. 1 январдан бошлаб бу миқдор 8,9 минг рублни ташкил этади”, деди Собянин.

Унинг сўзларига кўра, бу иш берувчиларнинг мигрантлар ва Россия фуқароларига сарфлайдиган харажатларини тенглаштиради.

“Бу механизм анча олдин яратилган бўлиб, у айнан мигрантлар иш берувчиларга фуқароларимизга қараганда арзонроқ тушмаслигини тартибга солади”, деб тушунтирди Москва мэри. 

Собянин Москвада берилган меҳнат патентлари сонида сезиларли ўсиш кузатилмагани, у ҳозирда 450 мингга яқинни ташкил этишини айтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитой 2026 йилда тўртта космик миссия амалга оширади'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:15

    Хитой 2026 йилда тўртта космик миссия амалга оширади

    Келаси йилда Хитой янги авлод бошқариладиган космик кемасини илк бор орбитага учиришни режалаштирмоқда.

    'Исроил вазири яҳудийларни Нью-Йоркдан кетишга чақирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:29

    Исроил вазири яҳудийларни Нью-Йоркдан кетишга чақирди

    Нью-Йорк мэри этиб мусулмон сиёсатчи сайлангач, Исроил вазири шаҳардаги яҳудийларни Исроилга кўчиб ўтишга ундади.

    'АҚШ ҳукумати 36 кундан бери ишламаяпти'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:12

    АҚШ ҳукумати 36 кундан бери ишламаяпти

    Конгресс бюджет масаласида келиша олмагани сабабли ҳукумат фаолияти тўхтаб, минглаб ходимлар маошсиз қолган.

    'Белгияда “Барселона” мухлислари ичида бўлган автобус ёниб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:46

    Белгияда “Барселона” мухлислари ичида бўлган автобус ёниб кетди

    Ҳозирда ушбу мудҳиш ҳодисанинг сабаблари ўрганилмоқда.

    '2025 йилги “Дунё гўзали” ким бўлгани айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:15

    2025 йилги “Дунё гўзали” ким бўлгани айтилди

    Мазкур танловда жами 79 мамлакат вакиллари иштирок этган.

    'Европа Иттифоқи россияликларга кўп марталик визаларни тақиқлаши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:42

    Европа Иттифоқи россияликларга кўп марталик визаларни тақиқлаши мумкин

    Янги тартибга кўра, россияликларга фақат бир марталик визалар берилади.